...

...

AGROBLOGER

EastFruit Ўзбекистонда етиштириладиган сабзавот турлари яна бир янги маҳаллий нав билан тўлдирилиши ҳақида хабар бермоқда. Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти олимлари 8 йил давомида изланиб яратилган булғор ширин қалампирининг янги навини тақдим этишди. Юқори ҳосилдорликка эга янги нав «Зумрад» деб номланган бўлиб, институтнинг илмий-тажриба далаларида муваффақиятли синовдан ўтди.

Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти илмий ходими Баҳодир Иброҳимовнинг сўзларига кўра, бу гибрид эмас, бу янги экспортбоп навдир. Унинг ташқи кўриниши яхши ва товарбоп, муҳими, бошқа навларга нисбатан юқори ҳосилдорликка эга – гектаридан 50-60 тоннагача ҳосил беради. «Зумрад» навини яратиш бўйича илмий изланишлар, тажриба ва саъй-ҳаракатлар қарийб 8 йил давом этди. Янги навнинг ҳосил бериш даври қора совуқлар тушгунга қадар давом этади, бу дегани, ушбу навдан кеч кузгача ҳосил олиш мумкин. Янги нав уч хил рангда тақдим этилди – яшил, сариқ ва қизил. Юқори ҳосилдорликдан ташқари, бу нав бошқа бир қатор афзалликларга ҳам эга: қалин «девор»ли, серсув, витамин, минерал ва микроэлементларга бой.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг август ойи бошида институт олимлари тадқиқот маскани қошидаги тажриба майдонида, шунингдек, ҳудудий илмий-тажриба станциялари ва деҳқон ҳамда фермер хўжаликлари далаларида синовлардан муваффақиятли ўтган тарвузнинг янги нави – «Ширин»ни тақдим этишган эди.


EastFruit

AGROBLOGER канали

Report Page