Қатар тор-мор этилди.

Қатар тор-мор этилди.

🌐OLTIARIQ_TV

Ўзбекистон ОТЖ муддатидан аввал кейинги босқичга чиқди

Фото: «ufa.uz»

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бугун Осиё ўйинларидан ўрин олган иккинчи ўйинда Қатар олимпиячиларини йирик ҳисобда мағлуб этди, деб хабар бермоқда ЎФА матбуот хизмати.

Учрашув тўлалигича терма жамоамиз аъзолари устунлиги остида ўтди. 37-дақиқада Забиҳулло Ўринбоев ҳисобни очган бўлса, 43-дақиқада Икром Алибоев жаримадан ажойиб гол киритиб, ҳисобни 2:0га етказди.

Биринчи бўлим 2:0 ҳисобида вакилларимизнинг ғалабаси билан якунига етди.

Иккинчи бўлимни фаол бошлаган футболчиларимиз тезкор гол киритишга муваффақ бўлишди. Достон Ҳамдамов 47-дақиқада рақибни чиройли тарзда алдаб, Қатар дарвозасини ишғол қилди – 3:0. 49-дақиқада Жавоҳир Сидиқов бўш қолган дарвозага осонлик билан тўпни йўллаб ҳисобни 4:0га етказган бўлса, 53-дақиқада Жалолиддин Машарипов ўзига нисбатан ишлатилган қўполликдан сўнг, пенальтидан гол киритди ва ҳисоб 5:0га етди.

76-дақиқада эса захирадан майдонга тушган Бобур Абдухолиқов Қатар дарвозасига гол киритиб, якуний ҳисоб 6:0 бўлишини таъминлади.

Ушбу ғалаба Равшан Ҳайдаров шогирдларига муддатидан аввал кейинги босқич йўлланмасини тақдим қилди. Кейинги учрашувни вакилларимиз Таиланд терма жамоасига қарши ўтказишади.

Осиё ўйинлари. Қатар ОТЖ — Ўзбекистон ОТЖ — 0:6

Гол: З.Ўринбоев (37), И.Алибоев (43), Д.Ҳамдамов (47), Ж.Сидиқов (49), Ж.Машарипов (53), Б.Абдухолиқов (76)

Қатар ОТЖ: М.Бадриддин, Т.Салмон, У.Алимадий, Т.Алмуҳаза, А.Ҳесаба, М. Ал Шаммарий, Н.Ал наср,Ж.Омар, М.Фараж, А.Ал Саадий, О. Ал Аҳмад.

Ўзбекистон ОТЖ: Ботирали Эргашев, Аббос Отахонов (Дониёр Нарзуллаев, 55), Достон Турсунов, Рустам Ашурматов, Акром Комилов, Икром Алибоев, Одил Ҳамробеков, Достон Ҳамдамов, Жавоҳир Сидиқов (Жасурбек Яхшибоев, 76), Жалолиддин Машарипов, Забиҳулло Ўринбоев (Б.Абдухолиқов, 60).

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ОТЖ дастлабки ўйинда Забиҳулло Ўринбоев, Достон Ҳамдамов ва Икром Алибоевнинг голлари ҳисобига Бангладеш ОТЖни 3:0 ҳисобида мағлуб этганди.

Report Page