...

...

AGROBLOGER

Маккажўхори

Экиш муддати. Экиш ишлари шимолий ва марказий иқлим минтақаларида дон учун 20 июнгача, силос учун 20 июлгача, жанубий минтақаларда дон учун 1 июлгача, силос учун 30 июлгача амалга оширилади.

Экиш схемаси ва меъёри. Маккажўхори уруғи 60х21х1 (60 см. – қатор орасининг кенглиги, 21 см. – уялар ораси, 1-дона – уядаги уруғлар сони), 70х18х1, 90х14х1 схемада унувчанлиги ва уруғ тозалигига қараб 1 сотихга 220-250 граммдан (10 сотихга 2,2-2,5 кг.) экилади.

Экиш учун тавсия этиладиган навлар: картошканинг Ўзбекистон Республикаси Давлат реестрига 63 та нави киритилган. Эртапишар навлардан Латона, Фреско, Ред Скарлет, ўртаги-эртаги Кондор, Марфона, Романо, Курода, Санте, Диёра, ўртапишар Тўйимли, Умид, Кўк сарой, Сер-ҳосил, Аладин, Аринда, Арнова, ўртаги-кечки Ақроб, Мондиал, Диамант, Пикассо ва бошқалар шулар жумласидандир.

Экиш муддати ва схемаси. Ёзги муддатда жанубий вилоятларда тезпишар навлар – 10-20 июль; ўртапишар навлар – 5-20 июль; кечпишар навлар 20-30 июнь; марказий минтақада жойлашган вилоятларда тезпишар навлар – 10-20 июль, ўртапишар навлар – 10-30 июнь, кечпишар навлар 10-20 июнда экилади. Шимолий ҳудудларда тезпишар навлар – 20-30 июнь, ўртапишар навлар – 15-25 июнь, кечпишар навлар – 5-10 июнда экилади. Картошка туганаклари (уруғлиги) 5-8 см. чуқурликка экилади ва ҳар 1 сотих ерга 50-70 грамм оғирликда бўлган, 30-35 кг.картошка уруғлиги сарфланади.

Картошка олдиндан тайёрлаб қўйилган майдонга қўлда кетмон билан 70х30 ёки 90х25 см. схемада экилади.

Брокколи

Экиш: Кўчатлар очиқ ерга 35-45 кунда 5-6 барг бўлганида экилади. Бизнинг шароитда ёзги ва кечки муддатда экиладиган брокколи уруғини тўғридан-тўғри ерга экиш мумкин. Бунда бир погон метрга 3 тадан қатор ораларини камида 50 сантиметр қилиб экилади.

Лавлаги

Экиш учун тавсия этиладиган навлар: маҳаллий Диёр, Ягана ва чет эл навларидан Бордо-237, Бикорес, Боро F1, Пабло F1 дурагайлари тавсия этилади.

Экиш муддати ва схемаси. Ош лавлаги уруғи уч муддатда экилади: баҳорги, ёзги ва кеч кузги (тўқсонбости). Ёзги муддатда жанубий ҳудудларда 1-10 август, марказий ҳудудларда 5-30 июнь, шимолий ҳудудларда 1-10 июнда экилади. Тўқсонбости муддатда марказий минтақада жойлашган вилоятларда 10 ноябрь – 10 декабрь ва шимолий минтақаларда 1 ноябрь – 10 декабрда экилади. Уруғ сарфи баҳорги ва ёзги муддатларда 1,4-1,6 кг, тўқсонбости муддатда 1,6-1,8 кг.

Экиш схемаси. 70(20)х8 см (70 см. — марзалар, 20 см. – марза устидаги қаторлар кенглиги). Уруғлар сепилгандан кейин хаскаш билан тупроққа аралаштирилади.

Экиш учун тавсия этиладиган навлар: Искандар, Гулжаҳон, Нукус-2, Нукус-70 ва ҳ.к.

Кўчат танлаш. Кузги буғдойдан кейин такрорий экин сифатида экиладиган шоли кўчатлари 30-40 кунлик, пояси ва илдизлари дуркун ривожланган ва соғлом бўлиши лозим.

Экиш схемаси.Кўчат экишдан олдин поллар 4-6 см. қалинликда сув билан бостирилади. Қаторлар ораси 15 см., уялар ораси 10 см., ҳар бир уядаги кўчат сони 2-4 та.

Кунгабоқар етиштириш

Экиш муддати ва схемаси: кунгабоқар такрорий экин сифатида июнь ойининг 15 санасидан кейин ва 10 июлгача экилади. Қатор ораси 60, 70 см, экиш тизими 60х20, 70х15 бўлади. Бунда 10 сотих майдонга 1 кг.уруғ сарфланади. Экиш чуқурлиги 5-7 см.

Эртапишар Мушак-195, Нурли-70, ўртапишар Мирзои сариқ-304, Мирзои қизил-228, Нант-4, Шантанэ-2461, Зийнатли, Фаровон навлари экишга тавсия этилади.

Ер тайёрлаш

Майдон ўтмишдош экин қолдиқлари ва бегона ўтлардан тозаланади. Тупроқ 20-25 см. чуқурликда юмшатилади, йирик кесаклар майдаланиб, яхшилаб текисланади ва суғориш эгатлари олинади.

Экиш муддати

Мамлакатимизнинг жанубий вилоятларида ёзги сабзи 1-15 август, тўқсонбости муддатда 15-30 декабрда сепилади. Марказий минтақада жойлашган вилоятларда ёзги сабзи 10 июндан — 10 июлгача, тўқсонбости муддатда 10 ноябрь — 10 декабрь, шимолий минтақаларда ёзгиси 10-20 июнь, тўқсонбости муддатда 1-30 ноябрда 1,5-2 см. чуқурликка 52х8, 62х8 см. схемада экилади.

10 сотихга 500-600 г. Уруғлар сепилгандан кейин хаскаш билан тупроққа аралаштирилади.

Пекин карамини экиш

Вегетация даври: пекин карамининг эртапишарлари 40-45, ўртапишарлари 55-60, кечпишарлари 60-80 кунда пишиб етилади.

Пекин карамининг кенг миқёсда тарқалган навлари

Эртапишар навлар: «Fl Чемпион» — Россияда яратилган. Карамбоши 1,5-2 килограмм.

«Марфа» – сояга чидамли, 40-45 кунда пишади. Барги йирик, мазали. Карамбоши 1-1,5 килограмм. Гул шохини чиқаришга чидамли.

«Рl Ника» нав. Карамбоши 2-3 килограмм. Июль ва август бошида 60Х40 схемада экилади.

Ҳозирги кунда Пекин карамининг жуда эртапишар ва йирик бошли навлари кенг тарқалган. Улар «Ника F1», «Бокал F1», «Спектрум F1», «Кудесница F1», «Диско F1», (Энг йирик карамбоши 4 килограммгача). Шунинг-дек, «Ча-ча F1» (2,5-3 кг,).

Пекин карамини етиштириш сири

Пекин карамини етиштиришнинг сири шундаки, буни бош-қа оқ бош карамларга ўхшаб ўртаги муддатда экиб бўлмайди. Акс ҳолда, гулшохларини чиқариб юборади ва бош ўрамайди. Гул шохларини чиқариб юбормаслиги учун эрта баҳорда ёки ёз охирида экиш мақсадга мувофиқ бўлади. Ёзнинг иккинчи ярми ёки охирида экиш учун вақт белгилашда, экилаётган навнинг пишиш муддатига қаралади. Шунинг учун ёз охиридаги экиш муддати ҳосилни йиғиб олингунига қадар 50-60 кунни, кечпишар навларда 60-80 кунни ташкил этиши керак.

Бизнинг шароитимизда карамни йиғиб олиш муддати об-ҳавонинг келишига қараб, октябрь ойининг охири, ноябрь ойининг биринчи ярмига тўғри келади. Демак, ўртача экиш муддати нав хусусиятларига қараб июль ойининг охиридан, август ойининг охирига бўлган даврни қамраб олади.

Қатор оралари 40-50 см., кўчатлар ораси 20 см. Навларига қараб қатор оралари 50-60 см., кўчатлар ораси 30-40 см.гача. Уруғ экиш чу-қурлиги 0,5-1 см.

Кўчатлар очиқ ерга экилишидан 3-4 кун олдин суғориш тўхтатилади. Экишга чиқаришга 0,5 соат қолганида, сув берилади.

Пекин карами соябардошли экин. У, ҳатто, сояда ҳам гулшох чиқаради.

Пекин карамини бошқа экинлар билан биргаликда ҳамда экинларни зичлаштириш мақсадида ҳам экиш мумкин.


@AGROBLOGER канали

haqiqat.uz

dehqon.uz

Report Page