Фарғонада

Фарғонада

🌐OLTIARIQ_TV

Десантчилар тунда парашют билан сакрашди.


@oltiariq_tv


Фарғона вилоятидаги ҳарбий аэродромлардан бирида 150 нафарга яқин десантчилар илк бор тунги вазиятда парашют билан сакраш машғулотларида иштирок этди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.

Ҳарбий хизматчилар иштирокида ўтказилаётган парашютдан амалий сакраш машқлари янгича ёндашув ва жанговар имконият сифатини ошириш асносида олиб борилган.

Таъкидлаш лозимки, аввалги йилларга қараганда бу каби амалий ўқув машғулотлар сони кескин кўпайган. Ўтказилган таҳлиллар, жиддий танқидий ёндашувлар асосида юрт ҳимоячиларининг жанговар шайлигини самарали ошириш имконини берадиган машқлар ўқув дастурига киритилмоқда.

Десантчилар махсус тайёргарликдан кейин тунгги кўриш мосламалари ёрдамида 800 метр баландликдан парашют билан сакрашни амалга оширди.

Тунда сакраш машқларини ўтказишдан мақсад ҳарбий хизматчиларининг ноқулай вазиятларда қўйилган вазифаларни ўз вақтида ва сифатли бажаришга ўргатиш, ўзига бўлган ишонч ва руҳий тайёргарлигини ошириш, жановар шайлигини яна бир бор синовдан ўтказишдан иборат.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати


Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати


Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати


Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати


Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати


Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати


Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати


Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати


Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати


Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати


Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати




Report Page