Хориж

Хориж

🌐OLTIARIQ_TV

“Толибон” жангарилари ҳарбий базани эгаллаб олди


“Толибон” жангарилари ҳарбий базани эгаллаб олди


15 августга ўтар кечаси “Толибон” террорчилик ҳаракати Афғонистоннинг Боғлон провинциясидаги ҳарбий базага ҳужум қилган. Бу ҳақда “TOLO News” хабар бермоқда.

Жангариларнинг ҳужуми натижасида 35 нафар ҳарбийлар ва 10 нафар полиция ходимлари ҳалок бўлган.

“Толибон” жангарилари бундан олдин мамлакатнинг шимолий-ғарбидаги Фороб провинциясига ҳам ҳужум қилиб, ҳарбий базани эгаллаб олган эди, деб хабар беради “Шаҳин” лагери вакили Муҳаммад Ханиф Ризо.

Ушбу ҳужум вақтда 17 нафар ҳарбий хизматчи  ҳалок бўлган ва 12 нафар ҳарбийлар яраланган. Ҳарбий базада қолиб кетган ўндан ортиқ  аскарларнинг  тақдири номаълумлигича қолмоқда, дейди Фороб маҳаллий кенгаши раиси Сабғатуллоҳ Силоб Муовин.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, “Толибон” жангарилари Ғазна шаҳрига ҳужум қилганлиги ҳақида хабар берган эдик.

Report Page