...

...

AGROBLOGER

Сурхондарё вилояти Узун тумани Янги рўзғор маҳалласида 1 минг 151 та хонадон бўлиб, 200 хонадон эгалари мўъжазгина томорқасида воиш усулида болдек ширин узум етиштирмоқда.

Маҳалланинг Нурафшон кўчасида 114 хонадон бор. Бу файзли хонадонларнинг қай бирига кирманг, узум воиши кўзингизни қамаштиради. Жорий йил баҳорида шу кўчада яшайдиган Ўткир Раҳимов таклифи билан Нурафшон кўчасининг 400 метр қисмида 200 тупдан ортиқ серҳосил навли узум воиши қурилди. Металл конструкциясидан ихчам ва баланд қилиб, барпо этилган воишда Ризамат ота, Мерседес, Кетмонсопи, Ҳусайни, Келин бармоқ каби навли узумлар етиштириш йўлга қўйили.

-Касби ўқитувчи бўлган Ўткир Раҳимов уч йил илгари кўчада баланд воиш барпо этиб, ҳовлисининг рўпарасига ўзгача файз киритган эди,¬ - дейди Янги рўзғор маҳалласи раиси ўринбосари Мансур Маъмуржонов.¬ - Бу йил эса кўчага тўлиқ воиш қуриб, узум парваришлаш ғоясини ўртага ташлади. Бу таклиф қўллаб-қувватланиб, эрта баҳордан ишга киришилди. Намунали кўча сифатида танлаб олиниб, улкан бунёдкорлик ишлари бошланди. Кўчадаги битта воишни бунёд этиш учун 15 миллион сўм маблағ сарфланди. Бунинг учун тижорат банки томонидан имтиёзли кредит маблағи ҳам ажратилди.

Маҳалла соҳибкорларининг таъкидлашича, узум парваришлашнинг ўзига хос сиру синоати мавжуд. Эрта баҳорда навдаларни чилпиш керак. Ўз вақтида ширага, чанг ва шўрлашга қарши қайта ишлов бериш лозим. Маҳаллий ва минерал ўғитлар билан озиқлантириш, меъёрида суғориш, яхши ривожланмаётган ғўраларни ўз вақтида узиб олиш керак. Ана шунда воишдан мўлжалдаги ҳосилни олиш мумкин.

Маҳаллада эрта узиб олинаётган ғўралар шу пайтгача исроф бўлган ёки чорва молларига берилган бўлса, бу йил ғўрадан сирка олиш синовдан ўтказилмоқда. Демак, энди ғўра ҳам исроф бўлмайди. Ундан қўшимча даромад олиш ўзлаштирилмоқда.



















Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ(сурат), ЎзА

AGROBLOGER канали

Report Page