"Миллий АРТ" яширган сирни "Ўзбекконцерт" фош этди!

"Миллий АРТ" яширган сирни "Ўзбекконцерт" фош этди!

🌐OLTIARIQ_TV

Нима учун эълон қилинган “Миллий Арт” номи билан чиқмайдиган бўляпсизлар?

Pic

“Миллион” қизиқчилар жамоасидан чиқиб кетган иштирокчилар бироз вақт ўтмай “Миллий Арт” номи билан алоҳида қизиқчи гуруҳ бўлиб чиқиши ҳақида эълон қилиб, ҳаттоки ушбу ном ёзуви билан фотосессия ҳам тақдим қилишганди. Бугундан эса инстаграм оламида “айланаётган” “Халқлар дўстлиги”да бериладиган концерт рекламаларида Отабек Мирзахолов, Шаҳло Зоирова, Умид Умаров ва Аҳмад Темуровлар шунчаки исм ва фамилиялари билан кўрсатилмоқда. “Sayyod.com” аввалига Отабек Мирзахолов билан боғланди:

— Нима учун эълон қилинган “Миллий Арт” номи билан чиқмайдиган бўляпсизлар?

Отабек Мирзахолов:

— Узр, аммо бу саволга жавоб беролмайман.

“ Sayyod.com ”:

— Бошқа қизиқчи гуруҳлардан сизларники нимаси биландир фарқ қиладими ёки “Миллион” жамоаси стилидек бўладими?

Отабек Мирзахолов:

— Мухлислар учун қўлдан келганича энгяхши концертлардан бирини қўямиз. Бизнинг концертда барча ҳазиллар жамоавий бўлади, чиқишлар ҳам. Яккалик чиқишлар бўлмайди.

“ Sayyod.com” “Миллий Арт” номи ҳақидаги саволга жавоб олиш учун “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси раҳбари Одил Абдуқаҳҳоровга мурожаат қилди. Одил Абдуқаҳҳоров қуйидагича жавоб берди:

— “Миллий Арт” номини эълон қилишганида чақириб, худди “Миллион”дек бир хил ном танлашгани ҳақида айтдик ва умуман олганда “миллий арт” дегани бу “миллий санъат” демак, шундай экан, миллий санъат регламенти бўйича ишлай оласизларми, дея савол бердик ҳамда агар шундай бўладиган бўлса бу яхши, миллий санъат деб қизиқчилик жамоасига ном қўйилдими, демак, миллий санъатга айлантирди демак. Мана шу тушунчага доир ижодни талаб қилсак, эртага тақдим этиладиган ижодлари миллий санъат даражасида бўладими деб сўраганимизда шу тарафларини ўйлашмагани ва номни ўзгартиришлари ҳақида айтишди.

Демак, янги қизиқчилар жамоаси концертни режалаштириб қўйиб, кейин янги ном танлашга улгурмаган ё концертни шунчаки номлари билан ўтказишга қарор қилишган. Аммо буни яширишга не ҳожат? Концерт дастури рекламасида ваъда қилинаётган “Ҳамма авжига чиқади” қандай бўлишини эса, албатта, кузатамиз ва сизлар билан бўлишамиз.

Report Page