...

...

FERMER

2022-2026 йилларга мўлжалланган Давлат дастурида бу йил сув ресурсларидан самарали фойдаланиш ҳисобига камида 7 миллиард куб.м сувни тежаш кўзда тутилган.

Бунда сувни тежовчи технологияларни жорий қилиш ва ерларни лазер текислаш эвазига 3 млрд. куб.м, ирригация тармоқларида таъмирлаш-тиклаш тадбирлари ҳисобидан 3,1 миллиард куб.м, АКТ ва рақамли технологияларни жорий этиш, сув кам талаб қиладиган экинлар улушини кўпайтириш ва қўшимча агротехник тадбирларни амалга ошириш натижасида 0,9 миллиард куб.м сувни тежаш кўзда тутилган ва албатта ғалладан бўшаган майдонларда такрорий экинларни суғориш учун ҳам сув етказиб берилиши таъминланади.

СУҒОРИШ МАВСУМИДА...

Жорий йилги суғориш мавсумида ҳудудларга қанча миқдорда сув етказиб берилиши режалаштирилган?

Сув хўжалиги вазирлиги Ахборот хизмати бошлиғи – вазирнинг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Ш.Суюнов бу ҳақда қуйидагиларни маълум қилди.

Қайд этилишича, жорий йилда кузатилаётган сув танқислигининг салбий таъсирини юмшатиш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 10 майдаги «2022 йилда кутилаётган сув танқислиги шароитида қишлоқ хўжалиги экинларини сув билан ишончли таъминлашга қаратилган кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Ушбу қарорга мувофиқ Сув хўжалиги вазирлиги, йирик сув тақсимлаш иншоотлари ҳамда ҳудудларда 769 та суғориш штаби ташкил этилди. 1 минг 469 та кўчма дизель ва бошқа турдаги насос агрегатлари қўшимча сув олиш учун коллектор-дренаж тармоқларига ўрнатилиб, фойдаланиш йўлга қўйилди. Мутахассиснинг сўзларига кўра, республикадаги қишлоқ хўжалиги экин майдонларини суғориш учун 2022 йилнинг 1 апрелидан 10 августигача 21 миллиард 419 миллион куб.м сув олиш лимити ажратилган бўлиб, амалда 22 миллиард 269 миллион куб.м сув олинган.

Республика бўйича кунлик суғориш ишларига 2146 куб.м/сек сув олиш лимити ажратилган, амалда эса 2486 куб.м/сек сув етказиб берилмоқда.

Кунлик олинаётган сув билан жами 105 минг гектар майдон, шундан, 47 минг гектар ғўза, 24,3 минг гектар такрорий экинлар ҳамда 33,4 минг гектар томорқа ва бошқа экин майдонлари суғорилмоқда.

Сувни тежовчи технологияларни жорий этиш бўйича саъй-ҳаракатлар изчил давом эттирилмоқда. Жорий йил бошидан буён 344 минг 08 гектар майдонда, жумладан, 77 минг 793 гектар майдонда – томчилатиб суғориш, 11 минг 431 гектар майдонда – ёмғирлатиб суғориш, 4 минг 478 гектар майдонда – дискрет усулда суғориш технологиялари ишга туширилди, 66 минг 483 гектар майдонда – кўчма эгилувчан қувурлар ёрдамида, 35 минг 35 гектар майдонда – эгатга плёнка тўшаб суғориш йўлга қўйилди.148 минг 789 гектар майдон лазерли текисланди.

Сув тежовчи технологияларни жорий этиш бўйича ишлар давом эттирилмоқда.

Йил якунига қадар 478 минг гектар майдонда сувни тежайдиган технологиялар жорий қилинишини таъминлаш ва сув тежовчи технологиялар билан қамраб олинган майдонларни 27 фоизга етказиш, сув ресурсларидан самарали фойдаланиш ҳисобига камида 7 млрд. куб.м сувни тежаш чоралари кўрилмоқда.


ЎзА

FERMER канали

Report Page