...

...

FERMER

Ўзбекистон фермер деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси Актам Ҳаитов ва Андижон вилоятидаги пахтакор фермерлар иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

Унда қайд этилишича, вилоятда жорий йил пахта-тўқимачилик кластер корхоналари томонидан 96 минг 99 тонна, яъни гектаридан ўртача 49,3 центнердан ҳосил олиниши кутилмоқда.

Фермер хўжаликлари томонидан эса 219 минг 865 тонна ёки гектаридан ўртача 37,4 центнердан ҳосилдорлик мўлжалланмоқда.

Маълумот учун, бу йил вилоятда 79 минг гектар майдонда пахта хом ашёси етиштирилмоқда. Ушбу майдонларда 315 минг 464 тонна «Оқ олтин» етиштириш мақсадида 2 минг 348 та фермер хўжалиги ҳамда 19 та пахта-тўқимачилик кластерлари астойдил ҳаракат қилмоқда.

Президентнинг жорий йилнинг 27 июль куни пахтачиликдаги долзарб вазифалар муҳокамаси юзасидан ўтказган йиғилишида бу борада муҳим йўналишлар белгилаб берилганди.

Вилоятнинг Бўстон туманида бўлиб ўтган мулоқотда ҳам 2022 йил ҳосили учун чигит экиб, майдонлардан пахта хом-ашёси етиштириш бўйича олиб борилаётган ишларга эътибор қаратилди.

Учрашувда шунингдек, ёзнинг синовли кунларидан ғўза ҳосилдорлигини асраб қолиш, теримга қадар бўлган агротехник тадбирларни ўз вақтида бажариш борасида тавсиялар берилди.



FERMER канали

Report Page