...

...

@Jizzax

#ТАЪЗИЯ
Бешафқат ажал Жиззах давлат педагогика институти Жисмоний маданият факультети педагогика фанлари номзоди, профессор в.б. вазифасида ишлаб келаётган фидоий устоз Содиқов Акбар Турсуновични орамиздан олиб кетди.
Акбар Содиқов 1966 йилнинг 30 июль куни Жиззах туманида таваллуд топган эди.
Меҳнат фаолиятини 1990-1991 йилларда Жиззах вилояти касаба уюшмаси Буревестник спорт клуби раиси, 1991-1992 йилларда Жиззах вилоят касаба уюшмаси 2-болалар ва ўсмирлар спорт мактаби ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари, 1992-1993 йилларда Жиззах давлат педагогика институти жисмоний тарбия ва спорт кафедраси ўқитувчиси, 1993-1994 йилларда Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти стажор-тадқиқотчиси, 1994-1997 йилларда Тошкент давлат педагогика университети аспиранти, 1997-1999 йилларда Жиззах давлат педагогика институти жисмоний тарбия ва спорт кафедраси катта ўқитувчиси 1999-2012 йилларда Жиззах давлат педагогика институти спорт фанлари услубияти кафедраси мудири 2012-2015 йилларда, Жиззах вилоят педагогик ходимларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти ўқув ишлари проректори 2015-2018 йилларда Жиззах давлат педагогика институти жисмоний маданият назарияси ва спорт турларини ўқитиш услубиёти кафедраси мудири ва Жиззах давлат педагогика институти жисмоний маданият назарияси ва спорт турларини ўқитиш услубиёти кафедраси доценти, 2020 йилнинг май ойидан бугунги кунга қадар Жиззах давлат педагогика институти Спорт турларини ўқитиш услубиёти кафедраси профессори вазифасини бажариб келган.
Акбар Содиқов ўзиннинг ўзоқ йиллик меҳнат фаолиятида фаол жамоатчи, жонкуяр мураббий, тажрибали педагог, кўплаб шогирдларни устози бўлиш билан биргаликда таълим соҳасини ривожлантиришда ўзининг самарали меҳнати билан ишлаб келаётган инсонлардан бири эди. Унинг узоқ йиллик меҳнат фаолияти Ҳалқ таълими вазирлиги томонидан эътироф этилиб, 2016 йилда "Халқ таълими аълочиси" кўкрак нишони билан мукофотлари билан тақдирланган.
Марҳум устоз Акбар Содиқовни хотираси бир умр фарзандлари, яқинлари, оила аъзолари, дўсту биродарлари, ҳамкасблари ҳамда шогирдлари қалбида мангу яшайди.
Жаноза маросими бугун соат 14-00 да Жиззах шаҳар Яккақайрағоч маҳалласи, Ҳ.Олимжон кўчаси 17 уйда бўлиб ўтади (Мўлжал: Хотира ҳиёбони рўпарасидаги кўча).
Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъун!

Report Page