...

...

FERMER

2022 йилнинг биринчи ярмида Тожикистон Ўзбекистонга 17,3 миллион АҚШ доллари миқдорида 6,6 минг тоннадан ортиқ пахта экспорт қилди.

Asia-Plus’нинг Тожикистон божхона хизматига таяниб хабар беришича, бу 2021 йилнинг шу даврига нисбатан (5,3 миллион доллар) деярли 3,3 баробар кўпдир.

Мамлакатлар ўртасидаги умумий товар айирбошлаш ҳажми 285 миллион доллардан ортиқни ташкил этди. 2022 йил январь-июнь ойларида Тожикистоннинг Ўзбекистонга экспорт қилинган асосий товарлари пахта (17,3 миллион доллар), цемент (14,1 миллион доллар), электр энергияси (12,2 миллион) ва алюминий (10,6 миллион доллар) бўлди. 

Ўз навбатида, Тожикистон Ўзбекистондан асосан минерал ва кимёвий ўғитлар, табиий газ, маиший техника, кийим-кечак ва пойабзал, гилам, ипак маҳсулотлари, помидор, тарвуз ва қовун каби маҳсулотларни олади. 

Жорий йилнинг июнь ойи охирида «Ўзтўқимачиликсаноат» делегацияси Тожикистонга амалий ташрифи доирасида Хатлон ва Сўғд вилоятлари маҳаллий ҳокимият органлари раҳбарлари билан пахтани қайта ишлаш бўйича қўшма корхона ташкил этиш истиқболларини муҳокама қилди.

Бундан ташқари, аввалроқ Сўғд ва Фарғона вилоятлари ишбилармон доиралари ўртасида Ашт туманида йигирув фабрикасини ташкил этиш, «Нассочии Хўжанд» корхонаси («Хўжанд текстил»), «Камоли Хўжанди» корпорацияси ва Фарғонадаги Жанубий Корея компанияси ўртасида ҳамкорлик бўйича келишувга эришилган эди.


FERMER канали

kun.uz

Report Page