...

...

@Jizzax

Бешафқат ажал Жиззах вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида бош врач вазифасида ишлаб келаётган фидоий шифокор профессор Нишонов Хатам Турсуновични орамиздан олиб кетди.
Хатам Нишонов 1952 йилнинг 9 сентябрь куни Жиззах туманида таваллуд топган эди.
Меҳнат фаолиятини 1969 йилдан 1975 йилгача Самарқанд Давлат медицина институти талабаси, 1975 йилдан 1977 йилгача Самарқанд Давлат медицина институти жарроҳлик кафедрасида клиник ординатура, 1977 йилдан 1980 йилгача Москва шаҳрида А. Вишневский номидаги жарроҳлик институтида клиник аспирантура, 1981 йилдан 1992 йилгача 2-Тошкент тиббиёт институти жарроҳлик кафедраси ассистенти, 1992 йилдан 1999 йилгача Фавқулотда вазиятларда Республика шашилинч тиббий ёрдам маркази директори , 1999 йилдан 2000 йилгача Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази бош директори муовини, 2000 йилдан 2008 йилгача Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Сирдарё филиали директори, 2008 йилдан 2013 йилгача Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Сирдарё филиали шошилинчи жарроҳлик бўлими мудири ва Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Жиззах филиали ׀׀-хирургия бўлими бошлиғи, 2013 йилдан бугунги кунга Жиззах вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида бош врач вазифасида фаолият кўрсатиб келаётганди.
Илмий унвони профессор бўлган Хатам Нишонов 1981 йилда Тиббиёт фанлари номзоди ва 1992 йилда Тиббиёт фанлари доктори бўлган.
Унинг узоқ йиллик меҳнат фаолияти ҳукуматимиз томонидан юксак эътироф этилиб, 2001 йилда “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 10 йиллиги” кўкрак нишони ҳамда 2012 йил “Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш аълочиси” мукофотлари билан тақдирланган.
Хатам Нишонов ўзиннинг ўзоқ йиллик меҳнат фаолиятида кўплаб шогирдларни етказиш билан бирга халқ оғирини енгил қилиб, одамлар дардига даво бўлиб келаётган инсонлардан бири эди.
Марҳум Хатам Нишоновни хотираcи бир умр фарзандлари, яқинлари, оила аъзолари, дўсту биродарлари ҳамда шогирдлари қалбида мангу яшайди.
Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъун!

Report Page