...

...

FERMER

Фарғона вилояти Тошлоқ туманида фермер хўжалиги банкдан қарзини гаровдаги Malibu олиб қўйилгач тўлади. Бу ҳақда Мажбурий ижро бюроси «Дарё»га маълум қилди.

Бюронинг Тошлоқ тумани бўлими томонидан ФИБ Фарғона туманлараро судининг 2 июндаги қарорига асосан қарздор «А.О.Т.» фермер хўжалигидан ундирувчи «Ипотекабанк» Фарғона филиали фойдасига 279 118 000 сўм кредит қарзни ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати бўйича қарздор огоҳлантирилган. Аммо банк олдидаги қарз тўланмай келган.

Давлат ижрочиси томонидан 27 июль куни гаров мулки бўлган Malibu автомашинасига нисбатан қидирув эълон қилинган.

Бошқарманинг қидирув шўъбаси томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ҳаракатлар давомида 29 июль куни Malibu топилиб хатланган ва бюронинг жарима майдонига олиб кирилган.

Хатланган автомашинани савдога қўйиш жараёнида қарздор 9 август куни банкдан бўлган 279 118 000 кредит қарзини тўлиқ тўлади ва ижро иши амалда тамомланиб, Malibu автомашинаси эгасига қайтарилди.


FERMER канали

daryo.uz

Report Page