...

...

AGROBLOGER

Россия президенти Владимир Путин ҳукуматга озиқ-овқат маҳсулотлари нархини барқарорлаштириш чоралари фонида МДҲ давлатларидан Россияга қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етказиб бериш ҳажмини кўпайтириш чораларини кўриш ҳақида топшириқ берди, деб ёзмоқда «Коммерсантъ».

Бу ҳақда ҳисобот 2021 йил 1 сентябрга қадар ва келгусида ҳар чоракда тайёрланиши керак, бу ҳукумат аъзолари билан учрашувдан кейин президентнинг кўрсатмалари рўйхатида белгилаб қўйилган. Мамлакат бош вазири Михаил Мишустин ушбу жараёнга масъул этиб тайинланди.

Бундан ташқари, Россия президенти Монополияга қарши федерал хизматга савдо тармоқлари орқали сотиладиган озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари шаклланишини кузатиб бориш тўғрисида топшириқ берди. Бу борадаги ҳисобот ҳам 1 сентябргача тайёрланиши керак. 

Июнь ойи охирида Владимир Путин нега Россияда сабзи Эквадор бананидан қимматроқ сотилмоқда деган саволга жавоб берар экан, мамлакатда «ўз маҳсулоти етишмаётгани»ни айтганди. Унга кўра, картошка, карам ва пиёзни ўз ичига олган боршч таоми тўпламидаги барча сабзавотлар нархи ошган.

Маълумот учун, Ўзбекистон экспорти январ-июн ойлари якуни бўйича ўтган йилнинг тегишли даврига нисбатан экспорт 12,3 фоизга ўсиб, 7 млрд долларга етди.

Экспорт таркибида саноат товарлари (28,8 фоиз), олтин (19,7 фоиз) ва хизматлар (16,1 фоиз) асосий улушга эга.

Жорий йилнинг январ-май ойларида мамлакатнинг экспортёрлари сони 4 885тани ташкил этиб, (2020 йилнинг мос даврига нисбатан) 36,4 фоизга кўпайди. Улар томонидан 5,6 млрд доллар қийматидаги товар ва хизматлар экспорт қилиниши таъминланди.


AGROBLOGER канали

kun.uz

Report Page