Ушбу тадбирда видеоконференц алоқа орқали хориждаги иш берувчилар 50 нафардан ортиқ келган фуқароларимизга ўзларида мавжуд бўлган вакансиялар бўйича маълумот беришди жумладан Москва шаҳридаги “Пик - Индустрия”, Пермь ўлкасидаги “Ресурс+”, Санкт – Петербург шаҳридаги “УК Арена” ва бошқалар. 


Шунингдек Фарғона шаҳридаги “Ишга марҳамат” мономарказда хам касб – ҳунарга тахсил олаётган 155 нафар фуқароларимизга юқоридаги каби меҳнат ярмаркаси ташкиллаштириб берилди. Бу ерда улар ўзларини қизиқтирган саволларига батафсил жавоблар олдилар.  Уларга Ўзбекистон Республикасида меҳнат миграцияси соҳасидаги янгиликлар ҳамда чет давлатларида ишлаш тартиби  ҳақида тушунтиришлар берилди. 

Ташкил қилинган тадбир давомида меҳнат ярмаркасига келган ватандошларимизга  тарқатма  материаллар  тақдим  этилди.  

 

 

Ташқи  меҳнат миграцияси

агентлиги Фарғона вилоят

филиали раҳбари                                                          О. У. Атабаев


Report Page