😳

😳

🌐OLTIARIQ_TV

​​Ўзбекистонлик эркин курашчи тунги клубдаги пичоқбозлик оқибатида вафот этди

Pic

Тошкентда 9 августга ўтар кечаси, соат тахминан 00:25 да Aurum 898 тунги клуби қўриқчилари ҳамда клубга пичоқ билан кирмоқчи бўлган ўзбекистонлик эркин курашчи Жамшид Кенжаев (суратда) ўртасида келишмовчилик юз берган. Оқибатда Жамшид қўриқчилардан бирини урган. Кейин тала-тўп бошланиб кетган — кўп калтак еган Жамшид Кенжаев пайшанба куни тонгда шифохонада вафот этган.


Жамшид Кенжаевнинг ўлимига сабаб бўлган тан жароҳатларини етказишда гумонланиб, тунги клубнинг уч қўриқчиси — 24 ёшли Саидазим, 29 ёшли Шодали ва 26 ёшли Жаҳонгир қўлга олинган. Яна икки қўриқчи — 41 ёшли Шерали ва Абдурасул пичоқ билан етказилган тан жароҳатлари сабаб касалхонага ётқизилган.


Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизматидан маълум қилишларича, ушбу ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси («Қасддан одам ўлдириш») аломатлари билан иш қўзғатилган, тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.


Халқаро тоифадаги спорт устаси, Ўзбекистон чемпиони, Осиё чемпионати ва Осиё ўйинлари иштирокчиси ҳисобланган Жамшид Кенжаев 61 ва 65 кг вазн тоифасида мусобақаларда қатнашган.


Aurum 898 тунги клуби Тошкентнинг Юнусобод туманида жойлашган. Юнусободдаги тунги клубларда эса тез-тез пичоқбозлик бўлиб туради. Масалан, июнь ойида «Осиё айиғи» Мурод Хонтўраевни Юнусободдаги тунги клубда пичоқлаб қўйишган эди (кейинроқ бу иш бўйича Хонтўраевнинг ўзи қамоққа олинганди).

Report Page