...

...


Калий: Ёш баргларнинг четлари пиёлага ўхшаб ичига букилади, четлари оқаради ёки сарғаяди. Баргларда, пастки ярусдан бошлаб, қўнғир доғлар ривожланади. мевалари қўнғир тус олади ёки доғлар билан қопланади, тўқмоқ шаклини олади. Мушк қовуннинг эти майда донадор ва аччиқ бўлиб қолади.

Магний: пастки ярусдан бошлаб баргларнинг томирчалари ораси оқаради, томирчалар яшил рангини сақлайди, барглар олачипор бўлиб қолади. Ёш барглар буришади, мўрт, осон синувчан бўлиб, сўнгра қуриб қолади.

Темир: ёш баргларнинг томирчалари оралари сарғаяди, пастки ярусдаги барглар эса ўзининг яшил рангини сақлаб қолади.

Кальций: барглар четлари ўсмайди, пиёла шаклида, ичига қараб букилади. Кальций етишмаслиги ва тупроқ намлиги кескин ўзгариши натижасида полиз экинлари меваларининг тепаси чириши кузатилади. Ўсимликларнинг илдиз тизими паразит замбуруғлар билан зарарланган бўлиши ҳам кальций етишмаслиги ва мевалар тепаси чиришига олиб келиши мумкин.

Марганец: ёш баргларнинг томирчалари ораси оқаради ва сарғаяди.

Бор: ўсимликларнинг ўсиш нуқталари сарғаяди ва қурийди, барглари доғлар билан қопланади.

Молибден: пастки ярусдан бошлаб барг томирчалари оралари сарғаяди, сўнгра баргларнинг четлари қурийди.

Озуқа элементлари етишмаслиги тупроқлар жуда нордон ёки ишқорли бўлганида кузатилади. Ўғитларнинг ортиқча меъёрлари ёки уларда моддалар баланси сақланмаслиги ҳам ўсимлик баъзи микроэлементларни ўзлаштира олмаслигига сабаб бўлади.

Кураш чоралари. Тупроққа элементлар баланси сақланган ўғитларни киритиш; экинга тупроқда етишмаслиги кузатилган микроэлементлар эритмаларини пуркаш; тупроқда pH ни нормага келтириш лозим.

Агроном маслаҳати: +998(91)133-97-99



Report Page