...
@AGROBLOGERЎзбекистонда яқин йилларда голубика мевасини етиштириш саноати ривожланиши мумкин. Бу ҳақда БМТнинг озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилотининг инвестицион департаменти иқтисодчиси Андрей Ярмак EastFruit порталига маълум қилди.
Ярмакнинг фикрига кўра, Ўзбекистонда сабзавот, мева ва ёнғоқ ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш корхоналарини молиялаштирадиган халқаро лойиҳалар республикада голубика етиштириш саноатини йўлга қўйишга ёрдам беради.
Эксперт таъкидлашича, голубика – дунё бозорида энг қиммат мева ҳисобланади. Бироқ Испанияга нисбатан Ўзбекистонда ишчи куч анча арзон, бунинг ҳисобига республика рақобардош қилиши мумкин.
Ўзбекистон голубикани Осиё бозорлари: Хитой, Гонконг, Сингапур, Малайзия ва Вьетнамга етказиб бериши мумкин.
Ярмакнинг сўзларига кўра, республика бу мевани етиштириш, ишлов бериш, музлатиш, ташиш ва маркетинг технологияларини ўрганиш ва жорий этишга эътибор қаратиши зарур.
Sputnik
@AGROBLOGER