Президентимизнинг “Қатағон қурбонларининг меросини янада чуқур ўрганиш ва улар хотирасини абадийлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармойиши халқимиз озодлиги учун жон берган аждодларимиз меросини янада чуқур ўрганиш имконини яратди.
Дарҳақиқат, ҳар бир миллат ва элатнинг ўз тарихи бор. Тарих замирида эса, миллий ўзликни англаш, қадриятларга ҳурмат, аждодлар хотирасига эҳтиром туйғуси мужассам.
Эл-юртимиз озодлиги ва эркинлиги, халқимизнинг қадр-қиммати, ор-номуси, миллий анъаналаримиз ва урф-одатларимизни ҳимоя қилиш йўлида қурбон бўлганлар хотираси авлодлар ёдида ҳамиша барҳаёт.
Когон шахар Ахборот Кутубхона маркази.