...

...


Каналар сони ишлов бериш чегарасига етганлигини қаердан билса бўлади:

Мутахассислар томонидан тавсия қилинган эски усул жуда узоқ ва кўп меҳнат талаб қилади.

1. Боғдан жуда кўп барг йиғилиши керак (жами 250та барг: 10та дарахтдан 25 тадан).

2. Икки ёки ундан кўп кана бор барглар сонини аниқлаш керак бўлади ва барглардаги ўртача каналар сонини ҳисоблаш талаб этилади.

3. Олинган маълумотга асосланиб (баргда қанча кана борлигига қараб) кимёвий ишлов берилади

Каналар сони ишлов бериш чегарасига етганлигини қаердан билса бўлади:

Ишлов бериш учун баргларда қанча каналар бўлиши кераклигига мисол.

Данакли мевалар учун ишлов бериш чегараси:

• Май ўртасидан июн ўртасигача бир баргда 2-3та каналар бўлса.

• Июнь ўртасидан июль ичида бир баргда 5-7та каналар бўлса.

• Августда бир баргда 10-15та каналар бўлса.

Мавсум оҳирида бир баргда кўпроқ кана бўлса ҳам унчалик ҳавфли ҳисобланмайди.

Олма ва нок учун ишлов бериш чегараси:

• Олмалар: бир баргда 20-30та каналар кузатилса ишлов бериш чеганаси ҳисобланади (иқтисодий зарар етказа олиш даражаси); Бу, нав, дарахт ёши ва бошқа ҳолатларга боғлиқ. Лекин бу даражага етишини пойламасдан, бир дарахтда 10та каналар кузатилса уларга қарши ишлов бериш керак.

• Нав: Рэд Делишес олма нави ўзига кўпроқ кана чақиради, лекин Голден Делишес нави эса каналар таъсирига жуд мойил.

• Ноклар: бир баргда 5та каналар кузатилса ишлов бериш чеганаси ҳисобланади (иқтисодий зарар етказа олиш даражаси); шу сабабдан бир баргда 0.5тадан 2тагача каналар кузатилса, уларга қарши ишлов берилиши тавсия қилинади.

Ишлов бериш чегараси - НАМУНАЛАР ҚАНДАЙ ЙИҒИЛАДИ?

Осон ва қисқа йўли йўқ!

Ушбу анализ каналарни ва уларнинг табиий душманларини излашни ўз ичига олади.

Намуналар қаердан олиниши шарт:

• Май ойидан то август ойи ичи, ҳафтада бир марта каналар кузатилиши шарт. • Ўргамчак канадан кўпроқ азият чекадиган боғ қисмларини кўпроқ кузатиш тавсия қилинади. Масалан, боғнинг чанг йўллар билан чегарали ва сувдан қийналган дарахтлар бор ҳудудлар.

• Агар ушбу ҳудудларда муаммо кузатилса, боғнинг қолган қисмларини ҳам кузатиш даркор.

• Каналар кузатилаётганда, боғнинг чегара ва ички қисмларидан олинаётган маълумотларни алоҳида ёзиб боринг.

• Чунки, ҳар икки ҳудуд маълумотлари ҳар ҳил бўлиши мумкин, ва фақат боғ чегарасигагина ишлов бериш талаб қилиниши мумкин.

Ушбу анализ каналарни ва уларнинг табиий душманларини излашни ўз ичига олади.

Қандай кузатиш керак:

1. Боғингизнинг ҳар бир асосий қисмларини иккига бўлиб 5-10 минут кузатув ўтказинг. Чегара ва ички қисмга жами10-20 минут кетади. Агар боғ ёш бўлса, битта қисмга бўлиб кузатув ўтказиш етарли ҳисобланади.

2. Боғнинг ҳар бир қисмида лупа ёрдамида ҳар 10та дарахтдан 2-6та баргларни кузатинг. Айниқса чанг кўп кўтариладиган ёки одатда каналар кўп учрайдиган қисмларни кузатинг. Баргларни дарахтнинг ички ва ташқи тарафидан олинг. 


Манба: Авторлар: Умид Сайфудинов / Патрик Брэди






Report Page