...

...

FERMER

Президентнинг “Ерости чучук сув ресурсларини муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланишни тартибга солиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Ерости сувлари сатҳи пасайиб кетаётган ҳудудларда 2022 йил 1 августдан бошлаб ерости чучук сувларига қудуқ бурғилаш ва сувдан махсус фойдаланишга рухсатнома бериш бўйича мораторий жорий этилади. Тўлиқроқ манба: https://regulation.gov.uz/uz/d/65078


Бунда:

а) сув сатҳи 5 метрдан ортиқ пасайиб кетган ҳудудларда ерларни суғориш ва ишлаб чиқариш мақсадларда ерости сувларига қудуқларни бурғилаш ҳамда мавжуд қудуқлардан сув тежовчи технологияларсиз ерларни суғориш тақиқланади (тасдиқланган давлат дастурлари доирасидаги бурғилаш ишлари бундан мустасно);

б) сув сатҳи 5 метргача пасайган ҳудудларда ерости сувларига қудуқлар бурғилаш ва сувдан махсус фойдаланиш сув тежовчи технологияларни жорий этишни инобатга олган ҳолда:

ерларни суғориш мақсадлари учун – Сув хўжалиги вазирлигининг;

ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун – ҳудудий ривожлантириш дастурлари ва сувдан оқилона фойдаланиш шартлари билан вилоятлар ҳокимлари хулосалари асосида амалга оширилади;

в) ушбу ҳудудларда ичимликдан ташқари мақсадларда сув ҳисоблаш воситаларисиз ерости сувларидан олинганда солиқ тўлови белгиланган солиқ ставкаси 5 баравари миқдорида ундирилади.

Давлат геология қўмитаси мораторий эълон қилинган ҳудудлар тўғрисидаги аниқ маълумотларни ўз сайтида ва қонунчилик билан тақиқланмаган бошқа очиқ манбаларда кенг ёритилишини таъминлайди.

Давлат геология қўмитаси сув сатҳи пасайиб кетаётган ҳудудларда ерости сувлари давлат мониторингини кучайтиради ҳамда натижаларига мувофиқ ҳар йили 1 февралга қадар қуйидагилар бўйича асослантирилган таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиб боради:

ҳудудларда белгиланган юқоридаги чеклов чораларини давом эттириш, юмшатиш ёки бекор қилиш;

чекловлар қўлланилган ҳудудлар майдонини ўзгартириш ва янгиларини қўшиш;

қўшимча чораларни қўллаш ҳамда мазкур ҳудудларда ерости сувларини муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш билан боғлиқ бошқа масалалар.

Вазирлар Маҳкамасига Давлат геология қўмитаси томонидан киритилган асослантирилган таклифларга мувофиқ мораторий жорий этилган ҳудудлар ва чекловларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқи берилади.


FERMER канали

kun.uz

Report Page