...

...

AGROBLOGER

Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманида МЧЖ раҳбари Осиё тараққиёт банки маблағлари ҳисобидан узумзор ва томчилаб суғориш тизимини жорий этиш учун ажратилган 2,5 миллиард сўмдан ортиқ пулни талон-торож қилди.

Қайд этилишича, Сурхондарё вилояти прокуратураси томонидан президентнинг «Осиё тараққиёт банки иштирокида ‘Мева-сабзавотчилик соҳасида қўшилган қиймат занжирини ривожлантириш’ лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ва «Қишлоқ хўжалигида сувни тежайдиган технологияларни жорий этишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорлари ижроси ўрганилган.

Жараёнда Жарқўрғон туманида фаолият кўрсатиб келувчи «КТ» МЧЖ раҳбари А.Қ.га Осиё тараққиёт банки маблағлари ҳисобидан узумзор ва томчилаб суғориш тизимини жорий этиш учун ажратилган 2,5 миллиард сўмдан ортиқ пул маблағлари талон-торож этилгани аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан вилоят прокуратураси томонидан «КТ» МЧЖ раҳбари А.Қ. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


AGROBLOGER канали

daryo.uz

Report Page