...

...

AGROBLOGER

Кейинги вақтда «Томорқа хизмати» МЧЖлари ҳақидаги гаплар тез-тез қулоққа чалинмоқда. Айни вақтда умумий сони 367 ошган бу ташкилот нималар билан шуғулланмоқда? Томорқа эгаларига қандай кўмак бермоқда? Бизни қизиқтирган бу саволларга Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши жамоатчилик билан ишлаш бўлими бошлиғи Жаҳонгир Раҳмонов жавоб берди:


«Томорқа хизмати» ер участкаларида серҳосил ва юқори даромад берадиган қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш, сифатли, серҳосил, кафолатланган уруғ ҳамда кўчатлар етказиб, ерга ишлов бериш, минерал ўғит билан таъминлашда фаол иштирок этмоқда. Бу хизматлар томорқачилар билан тузиладиган фьючерс шартномаси асосида амалга оширилмоқда.


Ҳозирга қадар кенгаш ҳузуридаги фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси 63 та «Томорқа хизмати» корхонасининг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга кўмаклашди. Натижада уларнинг балансида 330 ортиқ трактор ва мини тракторлар, 74дан зиёд мотокултиватор, 230 яқин юк ташиш машинаси каби қишлоқ хўжалиги техникалари шакллантирилди.


Шунингдек, «Томорқа хизмати» ларида йиллик қуввати 25,5 минг тонналик 87 та совутиш омборхонаси ишга туширилиб, 116 минг тонналик қуритиш, саралаш ва қадоқлаш ускуналари билан жиҳозланди.


2020 йилнинг баҳорги экиш мавсумида бу хизмат кўмагида 20,5 мингта хонадон ерлари шудгорланди, 36,1 минг хонадонга зарур уруғлик етказиб берилди, 39,6 минг хонадонга кўчат етказиб берилди. Бундан ташқари, 9,4 минг хонадонга ихчам иссиқхона қуриб берилди, 7 мингдан ортиқ хонадонга асалари, қуён, курка, эчки, қорамол кабилар етказиб берилди.


Албатта, бу ишлар ўзининг самарасини берди. Аҳоли томорқаларида етиштирилаётган маҳсулотларни бир қатор «Томорқа хизмат» корхоналари экспортга ҳам чиқаришни бошлади. Жумладан, Тошкент вилояти Оҳангарон «Томорқа хизмати» корхонаси 92 минг долларлик олма ва пиёз маҳсулотларини, «Хатирчи томорқа хизмати» корхонаси 2,2 миллион доллар миқдорида аҳоли томорқаларида етиштирилган мош, майиз, хурмо, кунжут, нўхат, фасол, узум маҳсулотларини Қозоғистон, Грузия, Туркия, Эрон, Ироқ ва Озарбайжон давлатларига экспорт қилди.


Шунга ўхшаш, Амударё, Элликқалъа, Қўрғонтепа, Ромитан, Пешку, Зарбдор, Касби, Хатирчи, Кармана, Янгиқўрғон, Косонсой, Каттақўрғон, Янгиариқ туманларидаги томорқа хизмати корхоналари фаолияти ҳам тизимли йўлга қўйилган.

Ҳозирда 20 ортиқ «Томорқа хизмати» корхоналарини кластер тизимда фаолият юритишлари учун зарур бўлган барча амалий чоралар кўрилмоқда.


@AGROBLOGER канали

uza.uz

Report Page