...

...

AGROBLOGER

Жорий йилда фермерларимиз 858, 5 минг гектар майдонда деҳқончилик қилишмоқда. Шундан 303,7 минг гектарда сабзавот, 95,3 минг гектарда полиз экинлари, 73,8 минг гектарда картошка етиштириш ҳаракатида. Олти ой якунига кўра эса 327,3 минг гектарда такрорий экинлар экилиши таъминланди.


Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 декабрдаги «Мавжуд ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, 2020 йил ҳосили учун қишлоқ хўжалиги экинларини оқилона жойлаштириш ва маҳсулот етиштиришнинг прогноз ҳажмлари тўғрисида»ги қарорига кўра 472,9 минг гектарга қишлоқ хўжалик экинлари экиш, шундан, ғалладан бўшайдиган 858,5 минг гектар ерга такрорий экинлар экиш ва улардан олинадиган маҳсулотлар прогноз кўрсаткичлари тасдиқланган.


Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашидан маълум қилишларича, коронавирус пандемияси давридаги мураккаб вазиятни ҳисобга олиб, томорқалардаги очиқ майдонларда икки марта экин экилди. Хусусан, май-июнь ойларида тўқсонбости ва эртаки экинлардан бўшаган 231 минг гектар томорқада такрорий (ўртаки) экинлар экилди.


Уларга зарур уруғлик, кўчатлар, техника, етказиб бериш, кимёвий ишлов хизматларини «Томорқа хизмати» МЧЖлар бажарган бўлса, кам таъминланган ва имконияти чекланган хонадонларга салоҳиятли фермер хўжаликлари бириктирилди.


"Камбағалликни қисқартиришга қаратилган чора-тадбирлар доирасида шу йилнинг июлига қадар қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган 7,6 минг гектар ерлар экишга тайёрланди. Бунинг учун сув таъминоти яхшиланиб, 366 та кооператив ташкил этилди. Натижада 20 мингга яқин иш ўрни яратилди. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, 350 минг тонна қўшимча маҳсулот етиштирилади, дейди кенгаш вакили Илҳом Солиев.


Бундан ташқари ғалладан бўшаган майдонларга такрорий экинларни экиш учун 84,2 минг гектар ер 266,3 мингта кам таъминланган оилага ажратиб берилди.


Бунда ҳар бир секторда фермер хўжаликларининг ғалладан бўшайдиган майдонларини кам таъминланган, камбағал, ишсиз ва экин экишга имконияти бор оилалар учун камида 20 сотихдан ажратиб бериш учун тумандаги ғалла экилган майдонини камида 10 фоизини қамраб олган ҳолда такрорий экин экиш ташкил этилмоқда.


Кам таъминланган фуқароларнинг ғалладан бўшаган майдонларга такрорий экин экиш ишлари Сирдарё вилоятида 50 фоиз, Андижонда 41, Навоий вилоятида 35 фоиз таъминланган.


Аммо Бухоро вилоятининг Пешку, Когон, Шофиркон, Ғиждувон туманлари, Жиззах вилоятининг Арнасой, Бахмал ва Ғаллаорол туманлари, Қашқадарё вилоятининг Касби, Яккабоғ, Миришкор, Китоб, Қарши туманлар, Самарқанд вилоятининг Нарпай, Иштихон Паяриқ, Пастдарғом, Булунғур, Тайлоқ, Самарқанд, Жомбой туманларида экиш ишлари жуда суст бормоқда, дейилади кенгаш хабарида.


@AGROBLOGER канали

ЎзА

Report Page