...

...

FERMER

Ҳазорасп тумани ҳокими тадбиркорлар фаолиятини текшириш учун фармойиш чиқарди

Хоразм вилояти Ҳазорасп тумани ҳокими Ўктам Машарипов тадбиркорлар фаолиятини текшириш учун фармойиш чиқарди. Ушбу воқеадан кейин бизнес-омбудсман ҳокимга тақдимнома киритди.

Бизнес-омбудсман Ҳазорасп туман ҳокими томонидан тумандаги фермер хўжаликлари фаолиятида ишчиларни қабул қилиш, маҳсулот етиштириш, ер майдонларидан самарали фойдаланиш ва бошқа масалалар юзасидан назоратни амалга ошириш бўйича фармойиши қабул қилинганлиги аниқлади.

Ҳазорасп тумани ҳокимининг фармойишидаги чоралар тадбиркорлик субъектларининг фаолиятида текширувларни ўтказиш тартибини белгиловчи қонун-ҳужжатларига зид бўлиб, мазкур фармойиши билан тадбиркорлар фаолиятига ноқонуний аралашувга йўл қўйилган.

Ушбу ҳолат юзасидан Бизнес-омбудсман томонидан Ҳазорасп туман ҳокимига Тақдимнома киритилди.


FERMER канали

effect.uz

Report Page