...

...

AGROBLOGER

Қуйидаги тавсия деҳқончилик билан шуғулланадиган бир инсоннинг шахсий тажрибасидан келиб чиқиб берилган. Шу туфайли тавсияда ўзини шахсий фикр ва қарашларини ифодалайди.

Экинларда йодни қўлланишни устун тарафи шундаки, бу восита табиий ва зарарсиздир. Қалампирлар (яъни, ширин ва аччиқ қалампир назарда тутиляпти) ўзларига ерда мавжуд бўлган моддаларни жуда яхши ўзлаштиради (шимиб олади). Шунинг учун ҳам мен уларни кимёвий воситалар билан ўғитлашни унча тавсия этмайман, кейинчалик нитратли сабзавотларни емаслик учун.

Қалампирлар учун йодни қандай нафи бор?

Йод жуда самарали антибактериал, зарарсизлантирувчи восита бўлиб, уни нафақат инсонларда, балки ўсимликларда, хусусан қалампирларда ҳам қўлласа ҳам бўлади.

Йод экинларда қуйидаги мақсадларда қўлланиши мумкин:

· замбуруғли касалликлар билан курашиш учун;

· зараркунанда ва инфекциялардан ҳимоя қилиш учун;

· ҳосилдорликни ошириш учун.

Қалампирларни йод билан қандай озиқлантириш керак?

Йод асосида илдиздан ва палакдан (баргдан) бериладиган аралашма тайёрласа бўлади. Аралашмани тайёрлаш тартиби жуда оддий.

10 л тоза, илиқ сувда 3 томчи йодни эритамиз. Шу билан аралашма тайёр. Бу аралашмани мен экинларнинг илдизидан яхшилаб қуйиб чиқаман. Ҳар бир тупга таҳминан 1 литрдан қуйиб чиқаман. Шунингдек пуркагич (пульвезатор) ёрдамида баргидан сепаман.

Қалампирларга йодли аралашма билан қачон ишлов бериш лозим?

Умуман олганда, йодни қалампирларни уруғларини ивитишда ҳам ишлатиш мумкин: 1 литр сувда 1 томчи йодни эритамиз ва бу аралашмада уруғни 6 соатга ивитиб қўямиз.

Кўчат илк жуфт баргларини чиқарганида йодли аралашма билан биринчи ишловни қилса бўлади.

Очиқ ерга экилган катта экинларга мавсум бўйича 3 марта ишлов бераман. Иссиқхонадаги қалампирларга эса 2 марта ҳам ишлов берса етади.

Йод билан ишлов бергандан кейин қалапирлар касал бўлмай қўйганини, уларга ун шудринг ва бошқа замбуруғлар ҳужум қилмай қўйганини пайқадим. Ҳатто шунинг учун ҳам менда ҳосил ошди, чунки экинлар ўлмаяптида!

Шунинг учун бундай озиқлантириш қалампирларга катта фойда беради. Уни тайёрлаш жуда қулай ва тез, йод ҳам қиммат турмайди, натижа эса жуда яхши. Йодни албатта қўллаб кўринг: энг камида ерни дезинфекция қилган бўласиз, энг кўпида ҳосилни орттирасиз! 


AGROBLOGER канали

sadoezh.ru

dehqon.uz

Report Page