😞

😞

🌐OLTIARIQ_TV

Зиёданинг клипи кескин танқид қилинди ва бир овоздан рад этилди

Фото: «YouTube»

«Ўзбекконцерт» давлат муассасаси қошидаги қўшиқлар ва уларга ишланган видеоклиплар савиясини баҳолаш бадиий кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Кенгашда 8 нафар хонанда томонидан тақдим этилган видеоклиплар кўриб чиқилди.

Ўзбекистон халқ артисти Гулсанам Мамазоитова ижро этган «Сенсиз» қўшиғига ишланган видеоклипни эфирга узатишга тавсия берилди, аммо келгусида хонандага профессионал шоирлар билан яхши асарлар яратиш таклиф этилди.

«Мароқанд» гуруҳи ижро этган «Маликам», «Ниҳол» мукофоти совриндори Шахризода Аҳмедова (Каниза) ижро этган «Навбат сизга етди», «Ниҳол» мукофоти совриндори Бунёдбек Саидов ижро этган «Маржона», Хонанда Мухайё Умарова ижро этган «Майда-майда» деб номланган қўшиқларга ишланган видеоклиплардаги кадрлардаги жузъий камчиликлар санъаткорларга тушунтирилиб, шартли равишда рухсат берилди.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Зиёда Қобулованинг «Мазза-мазза» қўшиғига ишланган видеоклипдаги кадрлар маънавиятимизга зид хатти-ҳаракатларнинг мавжудлиги, шунингдек, қўшиқ матни мазмунан саёзлиги ва бадиий жиҳатдан жўнлиги боис бир овоздан рад этилди.

Бадиий кенгаш аъзолари Зиёда Қобуловага унвонига (Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист) мос равишда қўшиқлар куйлашини, профессионал шоирлар билан ишлашини, клип олиш жараёнида миллий менталитетимизга хос кадрлар олиши, унинг ижодига бўлган масъулиятини янада ошириши лозимлигини таъкидлашди.

Хонанда Баҳром Каримов ижро этган «Келин қидириб» қўшиғининг ғояси яхши, унда ўзбек қизларининг ибо-ҳаё, ор-номуси каби мақсад ва ғоя илгари сурилган. Видеоклип ҳаваскорлик даражасида ишлангани ҳамда қўшиқ билан видеоклип ўртасида боғлиқлик йўқлиги учун рад этилди.

Хонанда Улуғбек Холиқов ижро этган «Гавана» қўшиқ матни шеърият талабларига мутлақо жавоб бермаслиги, «олди-қочди» гаплардан иборатлиги, унга ишланган видеоклипдаги тасвирларда миллий менталитетимизга зид ҳаракатлар, маънавиятимизга салбий таъсир кўрсатувчи ҳолатлар тасвири мавжудлиги боис бир овоздан эфирга узатиш рад этилди.

Report Page