...

...

@AGROBLOGER

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Вазирлар Маҳкамасининг “Ер участкалари эгаларини микро рўйхатга олишни ташкил этиш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Ҳужжат билан 2020 йил 1 июндан 30 июнгача республиканинг ҳар бир тумани ва шаҳрида мавжуд деҳқон (шахсий ёрдамчи) хўжаликлари сонининг 10 фоизини қамраб олган ҳолда, ер участкалари эгаларининг қишлоқ хўжалиги фаолияти бўйича микро рўйхатга олиш тадбири ўтказилади.

Қуйидагилар:

Ер участкалари эгаларини микро рўйхатга олишни ташкил этиш ва ўтказиш ишларини мувофиқлаштириш бўйича Республика комиссияси таркиби;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги ер участкалари эгаларини микро рўйхатга олишни ташкил этиш ва ўтказиш ишларини мувофиқлаштириш бўйича ҳудудий комиссияларнинг намунавий таркиби тасдиқланган ҳолда ташкил этилади.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва қайта ишлашда аҳолининг иштирокини тавсифловчи муҳим кўрсаткичларни шакллантирган ҳолда ер участкалари эгаларини микро рўйхатга олишни ташкил этиш, ўтказиш ва якуний натижаларини чиқариш бўйича тартиб тасдиқланади.

Ер участкалари эгаларининг қишлоқ хўжалиги фаолияти бўйича микро рўйхатга олиш тадбирини ташкил этиш ва ўтказиш схемаси тасдиқланади.

Республика комиссияси:

ваколатли органлар ва микро рўйхатга олиш тадбирини ўтказишга жалб қилинган бошқа давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи органларнинг ҳамкорликдаги фаолиятини мувофиқлаштирган ҳолда, уларнинг мазкур тадбирга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш билан боғлиқ ишларнинг ўз вақтида ҳамда сифатли ижроси таъминланишини назорат қилади;

 

микро рўйхатга олиш тадбирини ташкил этиш ва ўтказиш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши ва бошқа манфаатдор вазирликлар ва идораларни жалб этиш масалаларини кўриб чиқади;

2019 йил 1 ноябргача Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси томонидан тасодифий кенг қамровли танлов асосида шакллантирилган микро рўйхатга олиш ўтказиладиган маҳалла фуқаролар йиғинлари рўйхатини тасдиқлайди;

2020 йил 20 декабргача микро рўйхатга олиш натижаларини пухта таҳлил қилсин ва деҳқон (шахсий ёрдамчи) хўжаликларининг қишлоқ хўжалиги фаолиятига оид статистика маълумотларига киритиладиган тегишли ўзгартиришлар ҳақида Вазирлар Маҳкамасига ахборот тақдим этади.

Ҳудудий комиссиялар:

ҳудудларда микро рўйхатга олиш тадбирига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш бўйича аниқ чора-тадбирлар ва масъул ижрочиларни кўрсатган ҳолда ишларни ташкил этадилар ҳамда уларнинг ижросини таъминланиши юзасидан назорат ўрнатадилар;

2019 йил 15 октябргача Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси билан биргаликда микро рўйхатга олиш ўтказиладиган маҳалла фуқаролар йиғинлари рўйхатини, уларда мавжуд деҳқон (шахсий ёрдамчи) хўжаликларининг сонини кўрсатган ҳолда тайёрлайдилар ва Республика комиссиясига тақдим этадилар;

2020 йил 1 апрелгача микро рўйхатга олиш тадбирини ўтказиш учун давлат статистика органлари, қишлоқ хўжалигига алоқадор ҳудудий ташкилот ва идораларнинг ходимлари орасидан ер участкалари эгаларининг қишлоқ хўжалиги фаолияти тўғрисида маълумотлар тўпловчи шахслар контингентини шакллантирадилар.

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси:

2020 йил апрель ойида, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда ер участкалари эгаларининг қишлоқ хўжалиги фаолияти тўғрисида маълумотларни тўплаш учун жалб этиладиган шахслар контингентини жойларда ўқитилишини ташкил этади;

2020 йил 1 майгача микро рўйхатга олиш сўровномалари ва сўровномани тўлдириш бўйича кўрсатмаларни зарур миқдорда тайёрланишини таъминлайди;

2020 йил 15 майгача мавжуд компьютер техникаси негизида сўровномаларни автоматлаштирилган тарзда қайта ишлаш ва умумлаштириш бўйича вақтинчалик марказлар ташкил этади;

микро рўйхатга олиш ўтказилгандан (сўровномалар олингандан) кейин бир ой муддатда маълумотларни умумлаштириш бўйича мутахассисларнинг зарур сонини шартнома асосида қўшимча жалб этган ҳолда сўровномаларни қайта ишлашни ва таҳлил этилишини таъминлайди;

 

микро рўйхатга олиш натижаларини умумлаштиради ва таҳлил қилади, ер участкалари эгаларининг қишлоқ хўжалиги фаолияти тўғрисидаги статистика кўрсаткичларининг ҳисоб-китобини амалга оширади ҳамда якуний маълумотларни 2020 йил 1 декабргача Республика комиссиясига тақдим этади.

Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ва тегишли ташкилотлар билан биргаликда, 2020 йил 1 апрелга қадар, микро рўйхатга олишни ўтказиш учун танлаб олинган маҳалла фуқаролар йиғинларини хатловдан ўтказади, кўчалар номлари индексини яратади ва уйлар тартиб рақамларини ташкил этилишини таъминлайди.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги микро рўйхатга олиш тадбирини ташкил этиш, ўтказиш, материалларни қайта ишлаш ва якуний натижаларини умумлаштириш ишларини молиялаштириш учун давлат бюджетидан Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасига зарур миқдорда маблағ ажратади.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги жамоат тартибини ва хавфсизликни таъминлаш учун микро рўйхатга олиш тадбирини ўтказиш гуруҳлари таркибида ички ишлар органлари ходимларининг иштирокини таъминлайди.

kun.uz

@agrobloger

Report Page