...

...

AGROBLOGER

Замонавий агротехника биринчи навбатда минералл ўғитларга, экин касалликлари ва зарарли ҳашоратларга қарши кимёвий воситаларга асосланган. Далани экишга тайёрлаш ва бундан кейин қотиб кетишдан асраш учун қувватли техника кўп марталаб қўлланилади. Бир фермер пахтадан юқори ҳосил етиштириш учун 17 марта культивация бажарганини фахрланиб айтган. Фақат бундай тупроқда микроорганизмлар ва ҳашоратлар фаоллиги бутунлай издан чиқади, қуриган пайтда унда маҳкам кесаклар ҳосил бўлади. Плуг ости қаттиқ қатламини йўқотиш йўлини ҳеч ким билмайди. Экин илдизлари оғир ахволда қолиб, ҳосилга путур етади. Ернинг табиий унумдорлиги пасайиб бориб, ҳосил минерал ўғитларни кўп қўлланиши ҳисобига етиштирилади. Экинлар кўп касал бўлиб, ҳосил етиштириш учун борган сари кўпроқ кимёвий воситалар қўлланилади, дала ва оқава сувларнинг, етиштирилган ҳосилнинг экологик ахволи бузилади.

Республикамизнинг кенг далаларда ўтказилган амалий тажрибаларда эса “Байкал ЭМ1” препарати билан тупроқнинг юксак табиий унумдорлиги 20 йилда эмас, 1-2 йилда тикланиши мумкинлиги тасдиқланди.

“Байкал ЭМ1” микробиологик препарат. Унда неча ўнлаб турдаги фойдали микроорганизмлар тирик ҳолда яшаб, жуда кўп турдаги фойдали органик бирикмалар яратади. Улар орасида ферментлар, витаминлар ва бошқа биологик актив моддалар учрайди. Препарат қўлланилган муҳитда бу моддалар ўсимликлар, фойдали ҳашоратлар ва ҳайвонларни организмларини ривожланиши учун ижобий таъсир этади. Аксинча препаратдаги фойдали микроорганизмлар кўпайган жойда зарарли микроорганизмлар кескин камайиб, касалликларни олди олинади. Препаратдаги фойдали микроорганизмлар шолипоя сувига, тупроқнинг нам қатламларига, ўсимликнинг нам таналарига ёки жониворларнинг қорнига кирганида кўпайишни давом этишига шароит бўлиб, препаратнинг фойдали таъсири узоқ вақт давом этади. Тупроқдаги органик модда, экин қолдиқлари микроорганизмлар учун энг яхши озуқа ва яшаш ҳудуди бўлади.

Умуман ер сиртидаги унумдор тупроқ қатлами микроорганизмларни, ўсимлик ва ҳайвонат дунёсини миллионлаб йиллар давомидаги фаоллиги туфайли вужудга келган. Шунинг учун тупроқни юмшатиш учун ҳам табиий усуллардан фойдаланиш мантиқан тўғри бўларди.

Но-тилл технологиясида тупроқ бирон марта ағдариб ҳайдалмайди, юмшатилмайди. Унда плуг ҳам, плуг ости қаттиқ қатлами муаммоси ҳам йўқ. Лекин экин таналарини 90 % далада қолдирилади. Бу органика тупроқни қуёш нурларидан асраб, ердаги намликни асраб, фойдали микроорганизм ва ҳашоратларни кўпайишига шароит яратади. Ер остида қоладиган экин илдизлари ҳам бу жараёнда муҳим ўринга эга. Натижада ернинг структураси ва табиий унумдорлиги йилдан йилга ортиб бориши кузатилади. Масалан 20 йил ичида минерал ўғитларни қўллаш икки марта камайганига қарамай, жўхори ҳосилдорлиги икки марта ортиши амалда тасдиқланган. Но-тилл қўллаётган америка давлатлари эса бутун дунёга арзон дон махсулотлари ва пахта толаси сотмоқда. Но-тилл технологиясида “Байкал ЭМ1” каби фойдали микроорганизмлар препаратлари қўлланилса, янада кўзга кўринар натижаларга эришиш мумкин.

“Кюссей ЭМ1” препаратини яратган япон олими Хига Теруа ва “Байкал ЭМ1” препаратини яратган россиялик олим Пётр Шаблинлар тупроқнинг табиий унумдорлигини ундаги ҳаётий жараёнларни фаоллаштириш ҳисобига тиклашни режалаштирганлар. Улар буни амалга оширадиган микроорганизмлар комплексини яратишга мувофиқ бўлганлар. Ушбу препаратлардаги турли микроорганизмлар тупроқда кўпайиб, у жойдаги органик моддаларни қайта ишлаб, тупроқни турли биологик фаол моддалар билан бойитади, тупроқ структурасини яхшилайди, тупроқни зичлигини камайтиради, юмшатади.  “Байкал ЭМ1” тупроққа таъсир этиши учун энг мақбул амал – препаратни кузда далага сепишдан иборат (гектарига 10 литр). Мавжуд техникага таяниб препаратни ер сиртига сепиш мумкин, микрорганизмларни дастлабки вақтдан ернинг ички, ҳавфсиз қатламларига туширадтиган техникани яратилиши ва қўлланилиши амалнинг таъсирчанлигини янада оширади. Кузги-қишки-баҳорги мавсумда тупроқ намликка бой бўлгани учун, микроорганизмлар кўпайиб, органик моддани қайта ишлаб, тупроқни ички қатламларига кириб бориб, барча имкониятларини намоён қилади. Тупроқ температураси нисбатан ортиб (2-50С), экишга эртароқ тайёр бўлади. Эртапишар экин етиштирадиган дехқонлар ҳосилни 1-2 ҳафта эрта пишиши қанча қўшимча даромад келтиришини яхши биладилар.

Баъзи фермерлар “Байкал ЭМ1” препаратини ўзимиз ўстиришимиз мумкинми деб сўрашади. Уларга “Байкал ЭМ1” билан компост тайёрлашни тавсия этамиз. Бир литр “Байкал ЭМ1” ишлатиб, бир тонна ЭМ-компост тайёрлаш мумкин. Бу компост тупроқ унумдорлигини тиклашда асл препаратдан ҳам ортиқ хизмат қилади. Компост бевосита шарбат чуқурларида тайёрланса, меҳнат тежалади.


@AGROBLOGER канали

Султонмурод Орифжонов, ЭМ-технологиялар эксперти

dehqon.uz

Report Page