...

...

FERMER

Савол:

Мен фермер хўжалиги раҳбариман. Фермер хўжалиги номига банкдан кредит олганман.Кредитдан қарздорлик борлиги учун суд ўша қарзларни фермер хўжалигидан ундириш тўғрисида суд қарори чиққан. Ҳозир туман Мажбурий ижро бюроси хўжалигимга нисбатан иш олиб боряпти. Муаммо шуки, фермер хўжаликни қарзи учун ижрочилар менга фуқаро сифатида тегишли бўлган автомашинани хатлаб қўйишди.Лекин гаровга автомашинамни қўймаганман Шу иш тўғрими, мен шу автомашинани хатловдан чиқара оламанми?(савол таҳрирланмаган)


Жавоб:

Суднинг ҳал қилув қарорида кредит қарздорлигини фермер хўжалиги ҳисобидан ундирилиши белгиланган бўлса, ушбу ундирув ишини фуқаро сифатида сизга тегишли бўлган мулкларга умуман алоқаси йўқ, гарчи сиз фермер хўжалик раҳбари бўлсангиз ҳам.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 164-моддасига кўра, мулк ҳуқуқи шахснинг ўзига қарашли мол-мулкка ўз хоҳиши билан ва ўз манфаатларини кўзлаб эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш, шунингдек ўзининг мулк ҳуқуқини, ким томонидан бўлмасин, ҳар қандай бузишни бартараф этишни талаб қилиш ҳуқуқидан иборатдир. Мулк ҳуқуқи муддатсиздир.

Бу вазиятда, фермер хўжаликнинг кредит қарздорлиги учун фуқаро сифатида жавобгар эмаслигингиз сабабли, бу ижро иши бўйича сизга тегишли бўлган мулкни ноқонуний равишда хатланган.Агар автомашина фермер хўжалигингиз балансида бўлганда хатланар эди.

Мазкур масалада, автомашинангизни хатловдан чиқариш учун Мажбурий ижро бюросининг юқори органи (мансабдор шахси)га шикоят ёки яшаш жойингиздаги туманлараро фуқаролик судига “автомашинани хатлашдан чиқариш тўғрисида” даъво аризаси киритишингиз зарур.


Фойдали маълумотни танишларга юборинг!


t.me/yuristmuydinov

FERMER канали

Report Page