...

...

AGROBLOGER

Қулупнайнинг кейинги йилги ҳосилдорлиги ўсимлик учун ёзги-кузги даврда яратилган шароитга боғлиқ. Мева териб олингач, янги барг ва илдиз чиқариш тезлашади, “ҳосил куртаклари” ўсиб чиқади, гулкуртаклар пайдо бўлади, озиқ моддалар барглардан поя ва илдизларга ўтади.

Пояларда тўпланган захира озиқ моддалар ўсимликнинг қишга чидамлилиги ва келгуси йил кўкламда ўсишига таъсир қилади. Бачки новдаларнинг кўпайиб кетиши, тупроқда озиқ ва намликнинг етишмаслиги, касаллик ҳамда зараркунандаларга чалиниш буларнинг барчаси ўсимликни ҳолдан тойдиради, келгуси йил гул куртаклари ҳосил бўлишини камайтириб юборади.

Мавжуд агротехника бўйича баланд пушталарда етиштирилган қулупнай экилгандан сўнг иккинчи ва учинчи йиллари юқори ҳосил беради, тўртинчи йилга бориб ҳосилдорлик кескин пасаяди, мевалари майдалашади ва майдон норентабель бўлиб қолади.

Қулупнай ўсимлигининг “қариши” ва шунга боғлиқ ҳолда ҳосилнинг камайиши ҳамда маҳсулот сифатининг пасайиши унинг биологик хусусиятларигагина эмас, балки қўлланилган агротехникага ҳам боғлиқ.

Тез “қариш”нинг асосий сабаби ўсимликнинг заифлашиб қолиши ва шу туфайли илдиз тизимининг актив фаолиятини сусайиши ва барг қатламининг камайишидир. Қулупнайнинг илдиз тизими каби, ер устки қисми ҳам тез тикланиш қобилиятига эгадир.

Қулупнайнинг ер устки қисмининг кесиб ташланиши ҳосил йиғиб олингандан сўнг сентябрь ва октябрь ойларида амалга оширилади.

Ер устки қисми қирқиб ташланган ўсимлик яхши озиқлантирилса, тинимдаги куртакларидан янги ўсиш нуқталари пайдо бўлади. Бунда биологик усул жуда яхши самара беради. Плантастим биологик стимуляторини 10 литр сувда 150 мл миқдорида аралаштирилиб, лейка ёрдамида суғориб чиқилганда, илдиз ривожланиши жуда илдамлик билан ривожланади.

Мазкур тадбирнинг фойдали томони шундаки, кесиб ташланган янги пояларда пайдо бўлган янги ўсув нуқталари кучли ўсади ва мева бериш сифати яхши бўлади.


AGROBLOGER канали

Report Page