...

...

FERMER

Ижтимоий тармоқларда тарқалган “Беруний туманида 32 фермерга жарима солинган. Молиявий жазо тўғри қўлланганми?” мавзусидаги хабар юзасидан муносабат билдирилди.

Мазкур хабарда Қорақалпоғистон Республикаси Беруний туманида Агроинспекция туман бўлими томонидан 32 нафар фермерга асоссиз жарима солингани айтилган.

Бу бўйича Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси томонидан муносабат билдирилди. Унда “инспекциянинг Қорақалпоғистон Республикаси Беруний туман бўлими томонидан Беруний туман ирригация бўлими маълумотномасига асос Тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларини ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш вакили девонини хабардор қилиш йўли билан ноқонуний сувдан фойдаланганлиги учун фермер хўжаликларида хабардор қилиш йўли билан текшириш ишлари олиб борилган.

Текшириш ишлари давомида аниқланган ҳуқуқбузарлик тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 74-модда 2-қисми билан маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги маъмурий баённомалар расмийлаштирилган. Тўпланган ҳужжатлар ушбу кодекснинг 245-модда 7-қисмига мувофиқ кўриб чиқиш учун судларга юборилди. Якуний қарор яқин кунларда судлар томонидан чиқарилишини маълум қиламиз”, дейилган.


Довуд Абибуллаев, ЎзА

FERMER канали

Report Page