...

...

AGROBLOGER

Кўкат ўғитлар сифатида мош, кузги нўхат, люпин, сераделла, қашқар беда, ёввойи ловия, бурчоқ, шабдор (Эрон бедаси) каби дуккакли экинлардан, шунингдек республикамизда кузги жавдар, сули, райграс, берсим каби ўсимликлардан кенг фойдаланилади.

Кўкат ўғитлар тупроқни азот ва органик моддаларга бойитади, чунки уларнинг таркибидаги азот микдори гўнгдагидан кўп бўлиб, нисбатан камроқ микдорда фосфор ва калий тутади (1-жадвал).

Кўкат ўғит сифатида етиштириладиган экинлардан 350—400 ц/га кўк поя олинганда, улар таркибидаги 150—200 кг азот 35—40 т гўнгга эквивалент бўлади.

Кўкат ўғитлар тупроқнинг физикавий хоссаларини яхшилайди. Тупроқдаги 0,25 мм дан катта бўлган агрегатлар микдори ўтлоқи ботқоқ тупроқдарда 3—7, оғир механикавий таркибли тупроқдарда 4—9% га ортади. Ҳайдалма қатламдаги тупроқ зичлиги 0,05—0,1 г/см га камаяди. Улар таъсирида тупроқнинг ўсимлик илдиз тизими тарқаладиган қатламидаги ҳарорат 2—4°С га ошади, микроорганизмлар сони кўпаяди ва фаоллиги 45— 50 кун давомида максимал даражада сақланади.

Мустақил ҳамда оралиқ экин сифатида экиладиган кўкат ўғитлар фаркланади.

Фойдаланиш усулига кўра кўкат ўғитларни 3 гуруҳга бўлиш мумкин:

а) ер усти ва илдиз қисми жойида ҳайдаб юбориладиган;

б) кўк пояси чорва учун ўриладиган, илдиз ва анғиз қолдикдари тупроққа аралаштириладиган;

в) ер устки қисми ўриб, бошқа пайкалга сочиладиган.

Кўкат ўғитлар одатда сентябр-октябр ойларида экилади, келаси йил баҳорда чорва моллари учун 400—500 ц гача кўк масса олинади ва қоладиган илдиз ҳамда анғиз қолдикдари тупроққа қўшиб ҳайдаб юборилади. Тупроққа тегишлича ишлов берилгандан кейин сабзавот ёки техникавий экинлар экилади. Кўкат ўғитлар ҳисобига кумоқ тупроқли ерларда сулидан 4,0—7,7, пахтадан 3—4 ц/га атрофида қўшимча ҳосил олиш мумкин.


AGROBLOGER канали

Б. Мусаев. "Агрокимё".

dehqon.uz

Report Page