...

...

AGROBLOGER

Швейцариядаги бўронлар боғларнинг бутунлай йўқ бўлишига олиб келди

Швейцариянинг Эше шаҳридаги Мörgeli Оbstbau фермер хўжалиги бошқарувчиси Маркус Мёргели буткул бой берилган ҳосил ҳақида гапирди: «Ўтган сешанба куни бизнинг боғимиз бўрон туфайли бутунлай вайрон бўлди. Бу ерда, Швейцарияда, афсуски, зарарни қоплаш учун имкониятлар кам, чунки, дарахтларни суғурталаш мумкин эмас. Федерал ҳукумат ва кантондан товон пули олишнинг иложи йўқ, юқорида айтганимдек, дарахтлар учун суғурта йўқ, у фақат мева етиштириш учун зарур бўлган материал ва жиҳозлар учун бор». Бу хабарни EastFruit FreshPlaza ҳаволасига асосланиб ёзмоқда.

Мörgeli Оbstbau компаниясидагилар ҳосилнинг бир қисми бўрондан қутқариб қолинганидан мамнун: «Бизнинг эскироқ корхонамиз қисман зарар кўрди. Энди биз бу ҳосилни олма, нок ва олхўри етиштириладиган боғларда сақлашга эътибор қаратмоқдамиз».

Германиядан фарқли ўлароқ, Швейцарияда олди-сотди шартномалари мавжуд эмас: «Aгар сиз товарни етказиб бермасангиз, бунинг ҳеч қандай оқибатлари йўқ ва кафолатлар ҳам йўқ. Aвгуст ойи бошида биз ҳосилни баҳолаш тадбирларини ўтказамиз. Бундан омборларимиздаги вазиятни муҳокама қилиш ва режалаштириш ишларида фойдаланамиз».

Маркуснинг қайд этишича, кўплаб боғдорчилик компаниялари бўрон оқибатларини бартараф этиш учун ўз ёрдамларини таклиф этишади. Масалан, картошка ва сабзавот етиштирувчи Lemm компанияси бўрондан жабрланганларга сув чиқаришда ёрдам беради.


 EastFruit

AGROBLOGER канали

Report Page