...
@JizzaxУнда маълум қилинишича, «E-auksion» электрон савдо платформасида онлайн-аукционни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича бир қанча янгиликлар жорий этилади. Жумладан:
иштирокчиларга аукционда қатнашиш учун электрон рақамли имзо калити сертификати масофадан туриб, онлайн тарзда бепул тақдим этилади;
жисмоний ва юридик шахслар учун объектларни аукционга чиқариш тўлови бекор қилинади;
электрон савдо ўтказиш тўғрисидаги хабар аукциондан 30 кун олдин эълон қилинади;
савдо бошланмасидан аввал ҳам иштирокчиларга объектни сотиб олиш бўйича аукцион қадамига боғланмаган нарх таклиф қилиш ҳуқуқи берилади;
объект сотилгач, қиймат базавий ҳисоблаш миқдорининг беш минг бараваригача бўлса, тўловларни 10 иш кунида, беш минг баравардан кўп бўлган тақдирда, 15 иш куни мобайнида тўлаш имконияти яратилади;
ғолиб иштирокчи тўловни тўлашдан бош тортса, шахслар ноҳалол иштирокчи сифатида савдо платформасидан четлаштирилади;
аукцион камида иккита иштирокчи қатнашгандагина қонуний деб топилади.
Бундан ташқари, 2021 йил 1 октябрдан бошлаб натижалар бўйича пул маблағи «Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази» ҳисоб рақамига йиғилади ва ғолиб объектни ўз номига тасдиқлагандан сўнг пул буюртмачи ҳисоб рақамига ўтказилади.