...

...

AGROBLOGER

Фитофтороз – аксарият экинларга катта зарар келтиради, шу жумладан булғор қалампирига ҳам. Фитофтороз билан зарарланган мевалар қаттиқ доғлар билан қопланади ва доғлар мева этига тарқайди.

Қуйидаги шартлар фитофтороз касаллиги учун қулай шароит яратади:

1.  Ёмғир, ҳаддан ташқари суғориш, илиқ нам ҳаво, етарлича шамоллатилмаслик.

2.  Касалликнинг илк аломатларига етарлича эътибор қаратмаслик.

3.  Тупроқда нитратларнинг кўплиги ёки мис, марганец ва бор сингари микроэлементларнинг етишмаслиги.

1-расм. Фитофторознинг авж олган ҳолати

Фитофторозни олдини олиш мақсадида бу касалга чидамли бўлган гибрид булғор қалампири навларини экиш тавсия этилади. Бу касалга қарши курашда «Заслон» ва «Барьер» препаратларини қўллаш самарали бўлади. Ушбу дорилар 10 литр сувга 3 ош қошиқ миқдоридаги нисбатда аралаштирилади. Таблетка шаклида ишлаб чиқарилган «Оксихом» воситасини ҳам қўллаш яхши натижа беради. Бу препарат 10 литр сувга 2 та таблетка аралаштирилиб қўлланилади. Ушбу препаратни гуллаш даври бошланишидан олдин ва фитофторознинг илк аломатлари пайдо бўлганда қўллаш тавсия этилади.

2-расм. Фитофторознинг барглардаги аломати

Булғор қалампирининг доғли сўлиши ёки бронзалашиши. Касаллик қўздирувчиси Tomato spotted wilt virus (TSWV) – помидор бронзалашиши вируси ҳисобланади.

Касаллик аломатлари. Ёш барглар бронза ёки кир бинафша ранг ола бошлайди, ундан кейин баргнинг асосий томирлари бўйлаб узайган жигарранг доғларнинг пайдо бўлиши кузатилади. Шунингдек доғлар новдалар ва бандларда кузатилади. Одатда ўсимликнинг юқори қисмини қуриб қолиши кузатилади. Яшил меваларда оч-сариқ, яшил ва мева банди асосида жигарранг халқалар (жигарранг чизиқлар) пайдо бўлади.

Ушбу касалликка қарши «Фундазол» препаратини қўллаш тавсия этилади. Фундазолни суғоришни тўхтатиб ва етилган ҳосилни териб олиниши биланоқ қўллаш тавсия этилади.

3-расм. Бронзалашиш касаллигининг белгилари


@AGROBLOGER канали

1.     sadyrad.ru

2.     superda4nik.ru

3.     boleznisada.ru

dehqon.uz


Report Page