Республика махсус комиссиясининг 19.07.2021 йил кунидаги №78-сонли баёни талабларини бажаришда фаол бўлайлик...

Республика махсус комиссиясининг 19.07.2021 йил кунидаги №78-сонли баёни талабларини бажаришда фаол бўлайлик...


Хурматли туманимиз корхона, ташкилотлари рахбарлари ва ходимлари хурматли фуқаролар хозирги кунда нафақат Республикамиз худудида балки бутун дунёда короновирус билан касалланиш холатлари ортиб бормоқда.

Жумладан Қозоғистон Республикасида ҳам кунлик касалланиш кўрсаткичи март - май ойларига нисбатан ортиб, бугунги кунга келиб 5 000 тадан ортиқ ҳолатлар қайд этилмоқда.

Шунингдек, Қирғизистон Республикасида жорий йилнинг март - апрель ойларида коронавирус инфекцияси билан кунлик касалланиш 70 тадан 150 тагача кузатилган бўлса, май ойидан бошлаб кунлик касаланиш кўрсаткичи ортиб, бугунги келиб 1 300 тадан ортмокда.

Ҳудди шундай ҳолат Афғонистон Ислом Республикасида кузатилаётган бўлиб, жорий йилнинг март - май ойларида эпидемиологик ҳолат бизнинг республикамиздаги каби баркарор бўлган бўлса, июнь ойида касалланиш кескин ортиб, бугунги кунга келиб кунлик касалланиш 1 200 тадан ортмоқда.

Шу билан бирга, жорий йил июнь ойининг дастлабки 10 кунлигида эпидемиологик вазият бирмунча барқарорлашган бўлса, (ўртача кунлик 200), 12 июндан бошлаб касалланиш кўрсаткичи кўтарилиши кузатилди ва у кундан - кунга ортиб бориб 14 июль куни 493 тани (+367 ҳолатда пневмония) ташкил этди.

Республика махсус комиссиясининг 19.07.2021 йил кунидаги №78-сонли баёни талабларига асосан барча ташкилот, корхона, муассасаларда, йирик савдо мажмуалари, супермаркетлар, кўнгилочар муассасалар кириш қисмида ниқобда бўлиш, ижтимоий масофани сақлаш, тана ҳароратини ўлчаш амалиётига риоя этилишини қатъий таъминланиши жорий этилди.

Жорий йил 20 июлдан бошлаб, умумий овқатланиш объектлари - ресторан, кафе, ошхона ва чойхоналарни соат 8:00 дан 20:00 гача фақатгина очиқ ҳавода ишлаши мумкинлиги белгилаб қўйилди.

“Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида”ги Қонуннинг 10-моддасига асосан профилактик эмлашларнинг миллий тақвимини ва эпидемик кўрсаткичлар бўйича профилактик эмлашлар ўтказиш тартибини тасдиклаш Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачининг ваколати ҳисобланиб Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг “Ўзбекистон Республикасида аҳоли соғлиғини сақлаш соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар, шу жумладан аҳолини коронавирусга қарши эмлаш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида” 2021 йил 16 июлдаги 1164-1У-сон қарори билан Республика махсус комиссиясига коронавирус инфекцияси билан касалланиш ва уни тарқатиш хавфи юқори бўлган муайян тоифадаги ёки гуруҳдаги 18 ёшдан катта аҳоли қатламини албатта эмлаш чораларини кўриш тавсия этилган.

Юқоридагилар асосида, 2021 йил 1 сентябргача, 18 ёшдан катта бўлган қуйидаги тоифа ёки гуруҳдаги аҳоли қатлами коронавирус инфекциясига қарши ихтиёрий бўлмаган ҳолда оммавий эмланиши (саломатлиги бўйича қарши кўрсатма бўлган ҳоллар бундан мустасно) белгилансин:

аҳоли билан мулоқотга кирувчи барча турдаги хизмат кўрсатиш объектларининг (давлат хизматлари марказлари, почта бўлинмалари, банклар, лизинг ташкилотлари, нотариуслар, суғурта компаниялари, гўзаллик салонлари, сартарошхоналар ва бошқаларнинг) ходимлари;

барча турдаги савдо объектларининг (озиқ-овқат, хўжалик моллари, кийим-кечак дўконларининг, дорихоналарнинг ва бошқаларнинг) ходимлари;

спорт мактабларининг ҳамда спорт иншоотларининг ходимлари;

маданий ҳамда кўнгилочар объектларнинг ва дам олиш масканларининг ходимлари;

меҳмонхоналар, меҳмонхон уйалари (хостеллар), отеллар, ётоқхоналар ва кемпинглар ишчи-ходимлари;

йўловчи ташиш билан шуғулланувчи давлат ва нодавлат ташкилотларнинг ходимлари;

давлат ва нодавлат таълим муассасаларининг ходимлари;

ҳарбий хизматчилар;

умумий овқатланиш жойлари, жумладан жамоат жойларида жойлашган тезкор овқатланиш нуқталари, чойхона, тўйхона, кафе ва ресторанларнинг ходимлари, шунингдек, маҳсулотларни етказиб бериш билан шуғулланувчилар;

барча турдаги давлат ва нодавлат тиббиёт ва тиббий-ижтимоий объектларнинг ходимлари;

коммунал хизмат соҳаси ходимлари;

алоқа ва телекомуникация объектларининг ходимлари;

давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг ходимлари;

суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг ходимлари.

Белгилансинки:

ушбу бандда назарда тутилган давлат органлари, хўжалик юритувчи субъектлар ва бошқа ташкилотларнинг ходимлари (саломатлиги бўйича қарши кўрсатма бўлган ходимлари бундан мустасно) жорий йил 1 сентябрга қадар коронавирус инфекциясига қарши вакцинанинг камида 1-дозаси (1 октябрга қадар - 2 дозаси, 1 ноябрга қадар - 3 дозаси) билан эмланмаган тақдирда, мазкур ташкилотларнинг (объектларнинг) фаолият юритиши вақтинчалик тўхтатилиши белгилаб қўйилди.

Фарғона туман хокимлиги ва Фарғона тумани санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими юқоридаги кўрсатиб ўтилган карантин талабларига қатъий риоя этган холда ўзингиз ва оила аъзоларингиз саломатлигини асраш мақсадида эмлаш тадбирларида фаол иштирок этишингизни сўраб қолади. 

Report Page