...

...


Арпа кимматбахо экин ҳисобланади, у озиқ овқат ва ем-хашак, саноатда хом ашё сифатида ишлатилади. Арпа донидан арпа олинади бу жуда тўйимли ва тез хазм бўладиган овқат ҳисобланади. Ўсимликнинг биологик хусусиятлари, тезпишарлиги, шимолий минтақаларда хам экиш мумкинлиги, курғоқчиликка чидамлилиги ва шўрга чидамлилигига қараб юқори бахоланади, Шунинг учун, экологик қийин бўлган шароитда ҳам экиш мумкин.


ФАО нинг 2000 - йил берган маълумотларига қараганда арпа майдони 55,7 млн/га экилади, ҳосилдорлик 24,4 ц/га ни ташкил этгани маълум.

Арпа дунёнинг кўп худудларида тарқалган ва экилиб келинмоқда.

Арпа донида «хом оксил» микдори 7 % дан 25 % гача бўлади муртагида 26-36 % оқсил, эндоспермда 8-14 %, дон қобиғида 7-10 % булади. Бошоқлаш даврида кўк массасида 1,8-3,5 % оқсил бўлади. Оқсил таркиби бир ҳил эмас: 7,5-28,8 % альбумин, 7-21,9 % глобумин, 15,6-46,4 % глиадин,-47,5 % глютенин бўлади. Оқсилсиз азотли бирикмалар 7,5-16,9 % ташкил қилади. Донни оқсил йиғиндисида ўртача: 3,35% лизин, 2,09 гистидин, 4,37 аргинин, 27,35 аспарагин кислотаси, 12,32 пролин, 1,17 цистин, 3,81 глицин, 4,10 аланин, 4,97 валин, 2,57 метионин, 3,61-изолейцин, 6,53-лейцин, 2,52-тирозин, 5,24-фенилаланин (2) бўлади.

Арпа оқсили биологик туйимлилиги паст 51,2%, сули билан солиштирганда сулида 83,4% ва буғдойда 59,9% ни ташкил килади. Углевод миқдори 44-45% ни, асосан крахмал эгаллайди. Крахмалдан ташқари гемицеллюлоза, целлюлоза, декстрин ва пектин моддалари бор. Ёғ миқдори, (липид) 2,70-3,30%. Донда бундан ташқари ферментлар, витаминлар-тиамин, рибофлавин, никотин кислотаси, каротин, токоферол (Е) мавжуд.

Report Page