...
AGROBLOGERИжтимоий тармоқларда «Урганч шаҳри марказида сомон ортилган юк машинаси тролебус симига тегиб кетиши оқибатида сомон ёниб кетганлиги айтилмоқда» деган видеолавҳалар тарқалди. Ҳолат юзасидан ФВБ маълумот берди.
Қйад этилишича, хақиқатдан ҳам, 22 июль куни соат 00:13да Бухоро вилояти Шофиркон туманидаги “KOGON METAL SAVDO SERVIS” МЧЖга қарашли бўлган юк машинасини Урганч шаҳар А.Баходирхон кўчаси бўйлаб бошқариб бораётганида ёнғин содир бўлган.
Ёнғин натижасида юк автомобилининг салон қисми ҳамда юк хонасидаги пресс сомонлари ёнган ва ҳайдовчи З.О. автомашинадан тушмоқчи бўлиб, пастга сакраган вақтида «чап оёғи болдир суяги ёпиқ синиши» ташхиси билан ВШТЁИМга ётқизилган.
Ёнғинга 00:18да етиб бориб, 00:23да ўраб олиниб, 01:02да ўчирилган. Ёнғиннинг сабаби ва зарари аниқланмоқда. Ёнғинга 3 та ёнғин-қутқарув бўлинмалари ва ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасидан махсус автотранспорт воситалари жалб этилган. Ёнғин ўчириш қисмидан ёнғин содир бўлган манзилгача масофа тахминан
4 км.ни ташкил этади. Ушбу ҳодиса натижасида ҳеч ким тан жароҳати олмаган ва ҳалок бўлмаган. Воқеа юзасидан ваколатли органлар томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Хоразм вилояти ФВБ ва ИИБ ЙҲХБ Матбуот хизматлари томонидан ушбу маълумот тақдим этилди. Тарқатувчиларга маълумотни асл ҳолида тақдим этиш тавсия этилади.
AGROBLOGER канали
xs.uz