...

...

AGROBLOGER

Ўзбекистонда «Корея Республикаси ҳукуматининг грант маблағлари ҳисобидан Ўзбекистон қишлоқ хўжалигига илғор технологияларни жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор кучга кирди.

Грант маблағлари Юқоричирчиқ туманида жойлашган Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази (АКIS) ҳудудида қуйидагиларни ташкил этиш учун ажратилади:

Ўзбекистон мева-сабзавотчилик соҳасидаги илғор технологиялар бўйича ўқув маркази – $3,7 млн.;

Ўзбекистоннинг “ақлли қишлоқ хўжалиги” саноат технологиялари инновацион маркази – $14 млн.;

Кўчатлар ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш маркази – $3,7 млн.

Шунингдек, Миллий марказда IT-мутахассислари ва юқори малакали тренерлар дастурий таъминот билан ишлаш, замонавий иссиқхоналар учун дастурий таъминот ишлаб чиқиш бўйича ўқитилади.

Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази Корея Республикаси ҳукуматининг грант маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган лойиҳаларни амалга ошириш, жумладан, янги ўқув маркази, иссиқхоналар, кўчатхоналар, намунавий хўжаликлар яратиш бўйича ижро этувчи ва масъул орган этиб белгиланди.


EastFruit

AGROBLOGER канали

Report Page