...

...


Қалқонли қисқичбақа шоли майсаларини еб зиён етеазиш билан бир қаторда кундузи, ҳаво ҳарорати ўртача 22,4°С - 22,9°С даражага етганида тез ҳаракатланиб, шоли илдизларини узиб юбориши билан ўсимликларга зарар етказади. Шикастланган ниҳоллар сув бетига қалқиб чиқиб, нобуд бўлади. Айниқса, кеч экилган шоли кўпроқ бу зараркунандадан зиён кўради.

Қалқонли қисқичбақа оқмайдиган ёки секин оқадиган сувларда ўзини яхши ҳис қилади ва тез кўпаяди.Унинг ҳаракати кечқурун сустлашади, аммо куннинг иккинчи ярмида у жуда фаол ҳаракат қилади.

Қалқонли қисқичбақанинг урғочи зоти июнь ойининг ярмида тупроқ орасида тўп-тўп қилиб 100 тагача тухум қўяди. Тухумлари сув қуригач, бир неча ой давомида тупроқ орасида қишлаб қолади. Маълумотларимизга қараганда, қалқонли қисқичбақа ҳаво ҳарора ти ўртача +14°С дан ошганида, шолипоя майдонларида ривожлана бошлайди ҳамда май ойининг III декадаси ва июнь ойининг I декадаларида ўртача ҳаво ҳарорати +23,4 +29,7°С етганида униб чиққан шоли ниҳолларига зарар етказа бошлайди.



Report Page