...

...

FERMER

Фарғона вилояти Олтиариқ туманида ташкил этилган «Бек қуён кластер» масъулияти чекланган жамиятида наслчилик, парҳезбоп гўшт етиштириш ҳамда экспорт фаолиятини йўлга қўйиш борасида бир қатор истиқболли лойиҳалар амалга оширилмоқда.

— Янги ва замонавий қуёнхона барпо этилиб, хориждан калифорния, бургундия, никол» зотлари олиб келиниб, кўпайтириляпти, — дейди «Бек қуён кластер» МЧЖ раҳбари Дониёрбек Жабборов. — 2021 йил якунида она қуёнлар сони 900 бошга етказилиб, ҳар бир зотдор она қуён йилига 6-7 мартадан болалади. Йиллик даромадимиз ўртача 500-550 миллион сўмни ташкил этди.

Ҳозирда қуёнлар сони 5 ярим минг бошга етди ва буюртма асосида Қозоғистон, Тожикистон давлатларига экспорт қилинмоқда. Ўз навбатида кейинги уч йилда Тошкент, Бухоро, Фарғона, Наманган, Андижон, Самарқанд вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикасига 5 мингдан зиёд наслли қуёнлар етказиб берилди.

Бундан ташқари кластер томонидан парҳезбоп қуён гўшти вилоятнинг Бувайда, Бағдод, Риштон туманлари, шунингдек, Олтиариқ туманидаги мактабгача таълим ташкилотлари ҳамда озиқ-овқат дўконларига шартнома асосида тарқатилмоқда.

Корхона қошида қуёнларга омухта ем ишлаб чиқариш ҳам йўлга қўйилган бўлиб, озуқанинг ортгани бошқа қуёнчилик фермаларига етказиляпти. Яқин истиқболда бу ерда парҳезбоп қуён гўштини тўлиқ қайта ишлаш ҳамда маҳсулотларни сақловчи музлаткичли омборхона барпо этиш кўзда тутилган.


Ботир Мадиёров, xs.uz

FERMER канали

Report Page