...

...

AGROBLOGER

Қовоқни маззаси ширин бўлса, ундан пиширилган таомлар ҳам жуда маззали бўлади. Шунинг учун қовоқдаги шира даражаси унинг энг муҳим сифат кўрсаткичларидан биридир десак муболаға бўлмайди. Шу сабабли қовоқ етиштиришдаги сайъ-ҳаракатлар нафақат унинг ҳосилдорлигини оширишга, балки ширин ва маззали бўлишини таъминлашга қаратилиши лозим.

Шуни айтиб ўтиш лозимки, одатда энг маззали қовоқлар – ўрта бўйдагиларидир. Шунинг учун ҳосилни йирик бўлиб етишишига кўп ҳам уринмаслик керак.

1. Энг аввало, қовоқнинг таъм хусусиятлари унинг навига боғлиқ. Шу сабабли экишдан олдин маззаси энг ширин навлари қайси эканлигини ўрганиб, ундан сўнг бир тўхтамга келиб, маъқул келганини экиш лозим.

2. Қовоқ ширин бўлиб етишиши учун уни кул билан ўғитлаш лозим. Чунки бу энг яхши калийли ўғитдир. Калий эса сабзавот ва меваларнинг таъм хусусиятларига жавоб беради. Кулни суюқ ҳолатида ҳам ишлатса бўлади. 1,5 стакан кулни бир челак сувга аралаштириб, қовоқ тагидан қуйиб чиқса бўлади. Бироқ озиқани камида бир кун олдин тайёрлаб, дамлаб қўйиб, кейин экинга қуйилса (берилса) янада фойдалироқ бўлади.

3. Ҳосилни йиғиб олгандан сўнг қовоққа бироз дам берган маъқул. Палакакдан узилгандан кейин бироз вақт сақланган қовоқ янада ширинроқ бўлади.

Юқоридаги тавсиялар сизга маззали ва ширин қовоқ етиштиришга ёрдам беради деган умиддамиз!


@AGROBLOGER канали

 sadoezh.ru

dehqon.uz

Report Page