...

...

AGROBLOGER

Пекин карамининг эртапишарлари 40-45, ўртапишарлари 55-60, кечпишарлари 60-80 кунда пишиб етилади.

Пекин карамининг кенг эртапишар навлари: «Чемпион» — Россияда яратилган. Карамбоши 1,5-2 килограмм.

«Марфа» – сояга чидамли, 40-45 кунда пишади. Барги йирик, мазали. Карамбоши 1-1,5 килограмм. Гул шохини чиқаришга чидамли.

«Рl Ника» нави. Карамбоши 2-3 килограмм. Июль ва август бошида 60Х40 схемада экилади.

Ҳозирги кунда Пекин карамининг жуда эртапишар ва йирик бошли навлари кенг тарқалган. Улар «Ника F1», «Бокал F1», «Спектрум F1», «Кудесница F1», «Диско F1», (Энг йирик карамбоши 4 килограммгача). Шунингдек, «Ча-ча F1»

Пекин карамини етиштиришнинг сири шундаки, буни бошқа оқ бош карамларга ўхшаб ўртаки муддатда экиб бўлмайди. Акс ҳолда, гулшохларини чиқариб юборади ва бош ўрамайди.

Гул шохларини чиқариб юбормаслиги учун эрта баҳорда ёки ёз охирида экиш мақсадга мувофиқ бўлади.

Ёзнинг иккинчи ярми ёки охирида экиш учун вақт белгилашда, экилаётган навнинг пишиш муддатига қаралади.

Шунинг учун ёз охиридаги экиш муддати ҳосилни йиғиб олингунига қадар 50-60 кунни, кечпишар навларда 60-80 кунни ташкил этиши керак.

Бизнинг шароитимизда карамни йиғиб олиш муддати об-ҳавонинг келишига қараб, октябрь ойининг охири, ноябрь ойининг биринчи ярмига тўғри келади. Демак, ўртача экиш муддати нав хусусиятларига қараб июль ойининг охиридан, август ойининг охирига бўлган даврни қамраб олади.

Қатор оралари 40-50см., кўчатлар ораси 20см. Навларига қараб қатор оралари 50-60см., кўчатлар ораси 30-40смгача. Уруғ экиш чуқурлиги 0,5-1см.

Кўчатлар эса, очиқ ерга экилишидан 3-4 кун олдин суғориш тўхтатилади.

Пекин карами соябардошли экин. У, ҳатто, сояда ҳам гулшох чиқаради. Пекин карамини бошқа экинлар билан биргаликда ҳамда экинларни зичлаштириш мақсадида ҳам экиш мумкин.


AGROBLOGER канали

Report Page