...

...

FERMER

Шавкат Мирзиёев раислигида кеча, 18 июль ўтказилган йиғилишида дон маҳсулотларини биржага қўйиш, истеъмолчиларга етказиш ва сақлаш масалаларига тўхталиб ўтилди. Бу ҳақда президент матбуот котиби хабар қилди.


Қайд этилишича, 2022 йилда ғаллани етиштириш ва харид қилишни молиялаштириш бўйича янги тизим яратилган. Фермерларга жозибадор нархлар таклиф этилгани ўз натижасини берган. Июлда биржага 88 минг тонна буғдой чиқарилгани ҳисобига 1 тонна буғдойнинг ўртача нархи 30 фоизга арзонлашган. Давлат ресурсига 1 миллион 842 минг тонна дон харид қилинган ҳамда фермер ва кластерлар томонидан дон корхоналарига 574 минг тонна ғалла сақлаш учун қўйилган.


Мутасаддиларга вилоят ҳокимлари билан бирга:


ҳар куни биржага камида 10 минг тоннадан дон чиқариб бориш;

1 октябргача сақлаш учун қабул қилинган ғалланинг биржага чиқарилиши ҳамда фермер ва кластерлар билан тўлиқ ҳисоб-китоб қилинишини ташкил этиш топширилган.

Вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари:

буғдой ҳосилини тўлиқ йиғиб-териб олиш ва омборларга йўқотишларсиз жойлаштириши;

буғдойни биржага ўз вақтида ва тўлиқ чиқариши;

ҳудудидаги ун ва нон маҳсулотларига бўлган талабни вақтида ва тўлиқ қондириши шартлиги кўрсатиб ўтилган.


FERMER канали

daryo.uz

Report Page