...

...

@Jizzax

Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида 15 июль куни маст эркак ўз уйида танишининг чакка қисмига пичоқ тиқиб ўлдирди. Бу ҳақда вилоят прокуратураси ахборот хизмати хабар берди.


Маълум қилинишича, туман маҳаллаларининг бирида яшовчи М.Ш. 15 июль соат 00:30 да ўзининг хонадонида таниши М.У. билан спиртли ичимлик истеъмол қилиб, маст ҳолатда ўзаро жанжаллашиб қолган. Оқибатда уй эгаси ошхона пичоғи билан танишининг чап юқори чакка қисмига бир маротаба уриб, оғир тан жароҳати етказган ва М.У. ҳалок бўлган.


Судга оид тиббиёт экспертизаси хулосасига кўра, фуқаро М.У.нинг ўлимига чап чакка соҳасига ўткир тиғли жисм билан санчилиб кесилган жароҳат, бош гематомаси ва ички қон кетиши сабаб бўлган.


Ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Report Page