...

...

@AGROBLOGER

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тасарруфидаги Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институтида Ўзбекистон-Хитой пахтачилик қўшма лабораторияси ташкил этилади. Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий ишлаб чиқариш марказида Хитой қишлоқ хўжалиги академияси профессори Zang He-Cheng бошчилигидаги делегацияси билан ўтказилган учрашувда маълум қилинди.

photo_2019-07-08_13-50-55.jpg

Хитой қишлоқ хўжалиги академияси томонидан ажратилган 3,6 млн. АҚШ доллари миқдоридаги инвестиция маблағлари айнан шу қўшма лабораторияни барпо этиш, уни жиҳозлаш, инвентар ва зарур кимёвий реагентлар билан таъминлаш, шу билан бирга, мазкур лаборатория тўлақонли фаолият юритиш учун ўзбекистонлик олим ва мутахассислар малакасини ошириш учун сарфланиши кўзда тутилган. Жорий йилнинг август-сентябрь ойларида ўзбекистонлик 3 нафар илмий ходим Хитой Халқ Республикасига малака ошириш учун юборилиши учрашувдаги келишувларнинг дастлабки натижаларидан биридир.

photo_2019-07-08_13-49-44.jpg

Халқаро ҳамкорлик фақат пахтачилик лабораториясини ташкил этиш билан кифояланиб қолгани йўқ. Ўзбекистон ҳудудидаги 1000 га майдонда (12 та вилоят ва Қорақалпоғистон Республикасида) нав синаш мақсадида Хитой селекционер олимлари томонидан яратилган трансген навларни харид қилиш юзасидан таклифлар ҳам ўрганилмоқда.

Манба: Вазирлик матбуот хизмати

@AGROBLOGER

Report Page