...

...

FERMER

Вилоятда жорий йилда 26 та ғаллачилик кластерлари ташкил қилиниб, 2022 йил ҳосили учун 140 000 гектар сувли майдонларда 6600 нафар фермер хўжаликлари билан фьючерс шартномаси асосида бошоқли дон ҳосили етиштирилди. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Вилоятда етиштирилган жорий йилги ғаллани нес-нобуд қилмасдан ўриб-йиғиб олиш мақсадида ҳар 2-3 та комбайнни биттадан отрядга бириктириб, 176 та отрядлар ташкил этилди. Вилоят ҳокими Муротжон Азимов ғалла ўрим-йиғим мавсумини уюшқоқлик билан ўтказиш мақсадида ўрим олдидан ҳар бир туманда бўлиб, мавсумга шайлик ҳолатини мутахассислар иштирокида назорат кўригидан ўтказган эди.

Президент ташаббуси билан дон корхоналарига топшириладиган товар доннинг 80 фоизи дон корхоналари томонидан ўтган йилга нисбатан икки биробар қиммат нархларда, яъни, ҳар бир тонна ғалла учун уч миллион сўмдан тўлаб берилган бўлса, қолган 20 фоизи дон корхоналари омборларида сақланган ҳолда, бозор нархларида биржа савдолари орқали сотилиб, фермерларга тўлаб берилди. Бундан ташқари, қарийб 500 минг тоннадан ортиқ ғалла аҳоли ва фермерлар ихтиёрида қолдирилди.

Жорий йилги шартномавий режага кўра, давлатга 336386 тонна бошоқли дон топшириш белгиланган бўлса, бугунгача 336695 тонна дон топширилди ва режа 100,1%га бажарилди.

Бу жараёнларда Яккабоғ (120%), Китоб (119.8%), Шаҳрисабз (112.7%), Қамаши (111.2%), Чироқчи (107.7%), Қарши (104.2), Касби (103.3) ва Косон (100.8%) туманлари фермерлари юқори натижаларни қайд этди. Айниқса, Яккабоғ туманидаги "Файзиев Амир Фарходович", "Жовлиев Дилмурод Абдишукурович", "Бойназар ўғли Сардорбек", "Абдураҳмон", Шаҳрисабз туманидаги "Маъруфхон ўғли Халил", "Шахзодабону Фарход қизи", "Асадбек Маҳмадўст", "Янгибоев Ахрор", Чироқчи туманидаги "Нуримов Дустмурод Махмуродович", "Шўрқудук", "Тангир бобо", Касби туманидаги "Бобуршох орзуси", "Курбонов Ражабпулат", "Нодирбек Хайруллаев", Нишон туманидаги "Мусурмон", "Доллиев Уткир", "Жовлиев Абдирауф", "Даверов Аббос Бахриддин ўғли", Муборак туманидаги "Турсунбой Ойназаров", "Олам", Миришкор туманидаги "Янги Жейнов Дурдонаси", "Ёрқин", Китоб туманидаги "Шох Акбар", "Шодлик Шодон Шер", "Сарвар Достон олтин даласи", "Бахриддин бобо авлодлари", Ғузор туманидаги "Бобур Исроилович", "Абдимуминов Давронбек", "Турсунпулат Даминов", Қарши туманидаги "Чориев Мардон Номозович", "Содиков Хамза Бахромович", "Боймуродов Тошпулат", Қамаши туманидаги "Жавлонбек сифат инвест", "Хаққи ўғли Илхом" ва Косон туманидаги "Шоди Саидов", "Самандар Нур Диёр" ҳамда "Юксалиш Агро Файз Саноат" фериер хўжаликлари далаларида ҳосил 75-80 центнерни ташкил қилди.

Шунингдек, уруғлик дон топшириш ишларида ҳам воҳа меҳнаткашлари фаол. Улар мавсум бошидан 31505 тонна уруғлик дон топшириб, юқори ўринларда кетмоқда (90%). Бу натижаларда Нишон (107.4), Қарши (107.3) ва Яккабоғ (104.4%) туманлари ғаллакорларининг ҳиссаси катта.

Вилояти ғаллакорлари томонидан бугунгача давлатга 370 000 тоннага яқин шартномавий ва уруғлик дон топширганини ҳисобга олсак, бу кўрсатгич ўтган йилга нисбатан 50 минг тоннадан зиёд эканлигини кўрсатмоқда.

Шу билан бирга, ғалладан бўшаган майдонларни аҳолига, айниқса, ёшларга бериш орқали сувсизликка чидамли ва кам сув талаб қиладиган сабзавот, полиз, картошка, шоли, дуккакли, мойли экинлар навлари ва дурагайларини такрорий экин сифатида экиш бошлаб юборилган.


FERMER канали

Report Page