...

...

AGROBLOGER

Мамлакатимизда аҳолининг озиқ-овқат таъминотини янада яхшилаш ва чорвачилик маҳсулотларини кўпайтириш учун озуқа базасини яратиш заруратидан келиб чиқиб, киноа ўсимлигининг юқори оқсилли маҳсулот сифатидаги етиштириш борасида тизимли ишлар қилинмоқда. 

Хусусан, бу йил Қорақалпоғистон Республикасида киноа экиш бўйича 4 та ер участкаларида илмий-тадқиқотлар ўтказилмоқда. 

2019 йилда мамлакатда барқарор қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича қўшма фаолиятни фаоллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Шўрланиш шароитида биодеҳқончилик халқаро маркази (ICBA) ўртасида стратегик ҳамкорлик йўлга қўйилди. Шу асосида вазир Жамшид Хўжаев ва ICBA бош директори Исмахане Елоуфаи экинларни диверсификациялаш, чорвачилик ва ўрмон хўжалигини интеграциялашган тизимлари, уруғчиликка оид дастурларни ишлаб чиқиш ҳамда инновацион технологиялар ва ёндашувларни жорий қилиш бўйича ўзаро англашув меморандумини имзолаган эди. 


Мутахассисларнинг маълумотига кўра, ҳозир Ўрта Осиё минтақаси озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасида кўплаб муаммоларга дуч келмоқда. Жумладан, ер суғориш учун сув етишмаслиги, тупроқ емирилишининг кучайиши, ҳосилдорликнинг 20-30 фоизга пасайиши шароитида аҳолини юқори оқсилли маҳсулотлар билан таъминлаш зарурати пайдо бўлмоқда. Қишлоқ хўжалиги экинларини диверсификация қилиш шароитида шўрланишга бардошли янги ўсимликларни жорий этиш муҳим аҳамият эга. 

Ушбу лойиҳа соҳада инновацион технологиялар ва ёндашувлардан фойдаланиб, мамлакатнинг ижтимоий ҳимояга муҳтож қишлоқ аҳолиси, айниқса, Орол денгизи ҳавзасида истиқомат қилувчиларнинг озиқ-овқат хавфсизлиги, турмуш тарзи учун зарур шароитларни яхшилашга қаратилган. Бундан ташқари, ҳамкорликдаги фаолият иқлим ўзгаришига мослашиш ва унинг оқибатларини юмшатиш, экотизим хизматларини ва агроэкотизимнинг барқарорлигини баҳолаш бўйича чора-тадбирларни тадқиқ этишга қаратилган.


@AGROBLOGER канали

ЎзА

Report Page