...

...

AGROBLOGER

Кулда ўсимликлар учун ўттизга яқин фойдали, озиқавий унсурлар мавжуд. Уларнинг асосийсини эса азот ва йод ташкил этади. Айниқса, кул қаттиқ ва «ориқ» тупроққа, унга экилган ўсимликларга ижобий таъсир кўрсатади.

Шунингдек, қумоқ, лойли тупроқлардаги кислоталиликни камайтиради, унинг таркибини яхшилаб, ҳосилдорликни оширади. Сланецли кулда 65–80 фоиз оҳакли унсурлар бўлса, тошкўмир кули кальцийга бой. Ҳар иккаласи ҳам оғир тупроқлар тузилмаси ва таркибини яхшилайди.

Одатда кул тупроққа кузда сепилади. Бунинг натижасида тупроқда ўсимликлар учун керакли бўлган азот миқдори ошади ва улардаги микроорганизмлар фаолияти тезлашади. Кўпинча картошка (1 квадрат метрга 60–100 грамм) ва нўхат (1 квадрат метрга 200 грамм) пояси остига кул сепилади.

Аммо унутмаслик керакки, кул билан керагидан ортиқ ишлов бериш тупроқ тузилмасини ишдан чиқариши мумкин. Кулни чиринди, гўнг, майда қум билан аралаштириб ҳам сепиш мумкин.

Аммо парранда гўнги, оҳак ва азотли ўғитлар билан аралаштириб ерга солиш тавсия этилмайди.

Иссиқхоналарда эса сувга аралаштириб сепиш яхши самара беради. Йўл четларидаги дарахт ёғочи кули таркибида қўрғошин моддаси кўп бўлгани учун ўсимликларга зарар қилади.

Мутахассисларнинг айтишича: қайин ўтини кулида 37 фоиз кальций, 14 фоиз калий ва 7 фоиз фосфор; тол ўтини кулида 43 фоиз калий; кунгабоқар кулида 36 фоизгача калий ва 18 фоизгача кальций; буғдой ва жавдар сомони кулида 5–6 фоиз фосфор; картошка пояси кулида 20 фоиз калий, 8 фоиз фосфор ва 32 фоиз кальций бор.

Ёғоч кули – бебаҳо ўғит бўлиб, боғдорчилик, сабзавот етиштиришда кенг қўлланилади. Унинг таркибида калий, фосфор, кальций ва ўсимлик учун зарур бўлган микроўғитлар мавжуд. Уни ерлар ҳайдалишдан олдин ҳам бериш мумкин.

Бунда 1 сотих жойга ўт ва ҳашак кулидан 20-30 кг дан, ўтин кулидан 60-70 кг дан ишлатилади. Кулни маҳаллий ўғитлар (ҳайвон гўнглари) билан аралаштирмаслик лозим, чунки бунда гўнг таркибидаги азот нобуд бўлиши мумкин. Кулни қуруқ жойда сақлаш, унинг намланишига йўл қўймаслик керак.

Айниқса, қиш мавсумида хонадонларда тонналаб кул заҳираси йиғилиб қолади. Бу экинларимиз учун ўта фойдали ўғит ҳисобланади. Кулни ахлатхоналарга ташламай, пакет ва қопларга жойлаб, бирор пана жойда сақланса, дарахт ва сабзавотлар учун озуқа бўлади.

Кулни мевали дарахт ва сабзавот касалликлари ва ҳашоратларига қарши восита сифатида ҳам қўллаш мумкин. Кулни шўрланган ерга сепилса, у шўрни кеткизади. Тупроқнинг нордонлик даражасини мувофиқлаштиради.


"Кўмир кулини ҳам экинларга ишлатса бўладими?"

Кўмир кулини экинларга ишлатиб бўлмайди. Унинг таркиби ўтин кулидан фарқ қилади. Ундаги элементлар силикат кўринишида бўлгани учун илдиз уни озуқа сифатида ололмайди. Шу сабабли кўмир кули билан озиқлантирилган экинларда ривожланиш тўхтаб қолади.

Кўмир кулини тупроқни ғоваклаштириш учун экишдан аввал қўллаш мумкин.


AGROBLOGER канали

Report Page